Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Декабр, 2025   |   12 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:07
Қуёш
07:31
Пешин
12:18
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:16
Bismillah
03 Декабр, 2025, 12 Жумадул сони, 1447
Янгиликлар

Имомларнинг идоравий, маънавий ва маърифий фаолиятини ривожлантириш юзасидан тавсиялар берилди

07.10.2025   4863   1 min.
Имомларнинг идоравий, маънавий ва маърифий фаолиятини ривожлантириш юзасидан тавсиялар берилди

Андижон вилоятида бўлиб ўтаётган илмий-амалий семинар доирасида вилоят бош имом-хатиблари ўзларига бириктирилган ҳудудларга чиқиб, масжидлар ва улардаги имом-хатиблар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Бундан кўзланган мақсад, имом-хатибларнинг маънавий-маърифий ҳамда масжидни бошқариш йўналишидаги фаолияти билан яқиндан танишиш, улар билан биргаликда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш, уларга амалий кўмак ва маслаҳат беришдир.

Амалий жараёнда устав асосида иш ва ҳужжат юритиш, жамоани бошқариш, масжидни тоза ва озода сақлаш, унда қулай шароитлар яратиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтириш каби ҳолатлар алоҳида кўриб чиқилди.

Ўрганишлар натижасига кўра масжидларда яратилган шароит ҳамда имом-хатиб бошчилигида масжидлар жамоаларининг фаолиятига ижобий баҳолар берилди. 

Шунингдек, имом-хатибларга масжидларнинг молиявий ишларига доир фаолиятни тартибга солиш, тушумлар шаффофлигини таъминлаш ва муқобил энергия манбаларидан унумли фойдаланиш ишларига доир зарурий кўрсатма ва муҳим тавсиялар бериб ўтилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Имомларнинг идоравий, маънавий ва маърифий фаолиятини ривожлантириш юзасидан тавсиялар берилди Имомларнинг идоравий, маънавий ва маърифий фаолиятини ривожлантириш юзасидан тавсиялар берилди Имомларнинг идоравий, маънавий ва маърифий фаолиятини ривожлантириш юзасидан тавсиялар берилди Имомларнинг идоравий, маънавий ва маърифий фаолиятини ривожлантириш юзасидан тавсиялар берилди Имомларнинг идоравий, маънавий ва маърифий фаолиятини ривожлантириш юзасидан тавсиялар берилди Имомларнинг идоравий, маънавий ва маърифий фаолиятини ривожлантириш юзасидан тавсиялар берилди Имомларнинг идоравий, маънавий ва маърифий фаолиятини ривожлантириш юзасидан тавсиялар берилди Имомларнинг идоравий, маънавий ва маърифий фаолиятини ривожлантириш юзасидан тавсиялар берилди Имомларнинг идоравий, маънавий ва маърифий фаолиятини ривожлантириш юзасидан тавсиялар берилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Фотиҳа сураси – дардларга даво

05.05.2025   7596   1 min.
Фотиҳа сураси – дардларга даво

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фотиҳа сураси барча дарду касалликларга даводир», дедилар.

Аллоҳ барча беморларнинг дардига комил шифо берсин...