Умар ибн Абдул Азиз халифалик даврларида Мисрлик бир аёл у кишини излаб Мадинаи Мунавварага келди. Одамлардан у кишини қасрлари қайерда деб сўради. Одамлар у кишини уйларини қайердалигини тушунтириб, қандай боришини айтдилар. Мисрлик аёл излай - излай, сўраб топиб келди. Амирал мўмининни уйларини кўриб дахшатга тушди. Уйга изн сўраб кирди, қараса бир ямоқ кийимда, эски шолча устида, бир аёл ўтирибди. Мисрлик аёл бу ўтирган аёлга яқинлашиб, Абдул Малик ибн Марвонни қизи Фотима эканини таниди. Қўрқиб кетди, чунки уни Халифанинг қизи , Умар ибн Абдул Азизнинг аёли эканини аввалдан яхши биларди. Фотима унга самимий – дўстона муносабатда бўлиб, очиқ кўнгил билан, хуш муоъмала билан кутиб олдилар ва ёнларига ўтиришга таклиф қилдилар. Ҳалиги аёл анча хотиржам бўлиб, Саййида Фотимани ёнларига ўтирди. Ҳол-аҳвол сўрагач, бир юмуш билан Амирал мўъмининни олдиларга келганини, унга айтадиган зарур гаплари борлигини айтиб туриб, кўзи деворни тузатиб, суваётган кишига тушди ва Саййида Фотимага қараб, анови лойкаш номаҳрамдан қочмайсизми, очиқ жойларингизни беркитмайсизми деди. Шунда Саййида Фотима кулиб, у лойкаш Амирал мўъминин бўладилар дедилар. Ҳалиги аёл ҳанг – манг бўлиб қолди ва У Халифани уйларини бир ҳашаматли сарой бўлса керак деб ўйлаган эди. Бу икки эр-хотинга ҳаваси келди ва қоил қолди ва икковига тасаннолар айтди.
Тошкент ислом институти.
Тиллар кафедраси катта ўқитувчиси
Юлдашев Иззатилла.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمَلَاءِ الْأَعْلَىٰ إِلَى يَوْمِ الدِّينِ اَللّهُمَ أَعْطِ مُحَمَّدًا الوَسِيلَةَ وَالْفَضيلَةَ وَ الشَّرَفَ وَ الدَّرَجَةَ الْكَبِيرَةَ
Ўқилиши: Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин фил аввалийна ва солли ъала Муҳаммадин фил ахирийна ва солли ъала Муҳаммадин фин набиййийна ва солли ъала Муҳаммадин фил мурсалийна ва солли ъала Муҳаммадин фил малаил аъла ила явмиддийн. Аллоҳумма аъти Муҳаммаданил васийлата вал фазийлата вaш шapoфa вaд дapожатал кабийрота!
Маъноси: Аллоҳим! Аввалгилар орасида ҳазрати Муҳаммадга раҳмат ёғдир, кейингилар орасида ҳазрати Муҳаммадга раҳмат ёғдир, набий (пайғамбар)лар орасида ҳазрати Муҳаммадга раҳмат ёғдир, мурсал элчи расуллар орасида ҳазрати Муҳаммадга раҳмат ёғдир, малаул аълода энг олий, шарафли зотлар орасида то қиёмат кунигача ҳазрати Муҳаммадга раҳмат ёғдир! Аллоҳим! Ҳазрати Муҳаммадга васийла (жаннатдаги энг олий мақом), фазилат, шараф ва улуғ даража ато қил! («Ал-адъийатул-воридаҳ», 64-с).
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий айтадилар: «Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Васийла жаннатдаги энг юксак бир мақомдирки, унга фақат бир киши эришади. Умид қиламанки, ўша киши мен бўламан».
Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз амрларига мувофиқ ул зотга васийла тилангани учун бу салавот ҳам жуда савоблидир.
«Энг гўзал салавотлар» рисоласидан