Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Декабр, 2025   |   18 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:12
Қуёш
07:37
Пешин
12:20
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:16
Bismillah
09 Декабр, 2025, 18 Жумадул сони, 1447

Хоразмда қайта бунёд этилган масжид фойдаланишга топширилди

28.10.2025   25377   1 min.
Хоразмда қайта бунёд этилган масжид фойдаланишга топширилди

Хоразм вилояти Янгиариқ туманида қайта қуриб битказилган “Шайх Мухтор Вали” жоме масжидининг очилиш маросими ўтказилди.

Унда Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев, Янгиариқ тумани ҳокими Зафарбек Матназаров, Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бошқармаси мутахассиси Анварбек Эшметов, Урганч шаҳар бош имом-хатиби Ҳасанбой домла Кенжаев, Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси мудири Давронбек домла Абдуқодиров, туман ва шаҳар бош имом-хатиблари, мутасаддилар ва маҳалла аҳли жам бўлишди.

Замонавий талабларга жавоб берадиган, барча қулайликларга эга бўлган мазкур масжид 300 нафар намозхонларга мўлжалланган.

Қуръони карим тиловат қилингач, масжид қурилиши ва фаолиятини ташкил қилишда иштирок этган барча фидойи инсонлар ҳақига дуои хайрлар қилинди.

Хоразмда қайта бунёд этилган масжид фойдаланишга топширилди Хоразмда қайта бунёд этилган масжид фойдаланишга топширилди Хоразмда қайта бунёд этилган масжид фойдаланишга топширилди Хоразмда қайта бунёд этилган масжид фойдаланишга топширилди Хоразмда қайта бунёд этилган масжид фойдаланишга топширилди Хоразмда қайта бунёд этилган масжид фойдаланишга топширилди Хоразмда қайта бунёд этилган масжид фойдаланишга топширилди
Бошқа мақолалар

Унутилаётган суннатлар: Ёмғир ёққанда дуо қилиш

01.01.2021   14854   2 min.
Унутилаётган суннатлар: Ёмғир ёққанда дуо қилиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёға бошлаганда қуйидаги дуони ўқир эдилар: "Аллоҳумма, инний асалука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа ва хойро маа урсилат биҳ ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ".

"Аллоҳим, Сендан бунинг (шамолнинг) яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг (ёмғирнинг) яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман".

Ёмғир раҳмат ёки бало бўлиб келиши мумкин бўлгани сабабли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шамол бошланса, (ёмғир яқинлашиб келаётганининг аломати бўлгани учун) кайфиятлари ўзгариб, безовта бўла бошлардилар. "Нега хавотирга тушдингиз?" деб сўрашса, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Умматимга жазо келмадимикин деб қўрқаман", дея жавоб берардилар.

Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан турганимизда ёмғирда қолдик. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига ёмғир тегиши учун кийимларини шимардилар. Биз: "Ё Аллоҳнинг Расули, нега бундоқ қилдингиз?" дедик. У зот: "Чунки у (ёмғир) ҳозиргина Роббимнинг ҳузуридан (даргоҳидан) келди", дедилар» (Имом Муслим ривояти).

Бу иш йилнинг биринчи ёмғири ёғишни бошлаганда қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди", дедилар.

Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Келинг, биз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ ёмғирни дуолар билан қарши олайлик.

Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад

Даврон НУРМУҲАММАД