Бугун, 27 январь куни, “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлимида навбатдаги амалий машғулот бўлиб ўтди. Машғулотни бўлим бошлиғи Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум олиб борди.
Дарсларда Тошкент Ислом институти ва “Кўкалдош” ЎМИТМ қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари филиаллари ўқитувчилари ҳамда мазкур таълим даргоҳларининг устозлари иштирок этди.
Машғулот давомида ҳар бир тингловчининг азон ва иқома бўйича маҳорати якка тартибда тингланиб, зарур тавсиялар берилди. Якунлангач, иштирокчиларга азон ва иқома бўйича ижоза гувоҳномаларини топшириш режалаштирилган.
Al-Quran.uz
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Киши тонгда ўзининг Қуръон вирдини – у ёд олиш ёки тиловат қилиш бўлсин ҳамда тонги зикрларни айтишдан фориғ бўлмагунича алоқа воситалари, интернет тармоқларини очмасликка ўзини ўргатиши фиқҳул авлавиётдан ҳисобланади.
Чунки ушбу тонгги оралиқ, фурсат энг қадрли, аҳамиятли вақтлардан бўлиб, уни чалғитадиган, зеҳнини паришон қиладиган ва вақтини ўғирлайдиган барча нарсадан четланган киши учун жуда катта фойдалар бўлади.
Изоҳ: “Фиқҳул авлавиёт” – устун турадиган нарсалар фиқҳи ёки бирламчи масалалар фиқҳи деганидир. Яъни, шариатда устун турадиган нарсалар фиқҳига нисбатан қўлланиладиган атама.