Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Феврал, 2026   |   16 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:11
Қуёш
07:32
Пешин
12:42
Аср
16:01
Шом
17:47
Хуфтон
19:01
Bismillah
04 Феврал, 2026, 16 Шаъбон, 1447
Янгиликлар

Янги Мусҳаф нашр қилинди

04.02.2026   509   1 min.
Янги Мусҳаф нашр қилинди

«Al-Quran» жамоаси томонидан нашрга тайёрланган янги мусҳаф нашр қилинди!

Ушбу Мусҳафи шарифдан фойдаланганда шайх Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Содиқ ҳазратларининг Қуръони карим маънолар таржимаси ҳамда шайх Алижон қорининг Қуръон тиловатидан ҳам баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Мусҳаф «Дорул Ғавсоний» нашриёти билан ҳамкорликда «Hilol Nashr»да чоп этилди.

Янги Мусҳаф барчамизга муборак бўлсин! Қалбларимизни Қуръон нури тарк этмасин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Янги Мусҳаф нашр қилинди Янги Мусҳаф нашр қилинди Янги Мусҳаф нашр қилинди
Янгиликлар
Бошқа мақолалар

Қуръон қалбини забт этган йигит

03.02.2026   7246   3 min.
Қуръон қалбини забт этган йигит

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Имом Саълабий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Абу Муҳаммад Халил ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Масъуд Музаккар раҳимаҳуллоҳнинг бундай деганларини эшитдим: “Баъзи улуғлардан бундай ҳикоя келтирилган:

“Мансур ибн Аммор айтади: “Бир хароба жойга кирдим. У ерда қўрқув билан намоз ўқиётган йигитни кўрдим. Ичимда: “Албатта, бу йигитда бир гап бор. Эҳтимол, у Аллоҳ азза ва жалланинг валий дўстларидан бўлса”, дедим. Намоз ўқиб бўлгунича кутиб турдим. Намозидан салом бергач, унга салом бердим. У алик олди. Унга: “Жаҳаннамда бир водий борлигини билмадингиз-ми? Аллоҳ таоло у ҳақида бундай деган:

 

كَلَّا إِنَّهَا لَظَى

 

“Йўқ! Албатта у (жаҳаннам) кучли алангадир”.

 

نَزَّاعَةً لِّلشَّوَى

 

“Бошнинг терисини сидириб олувчидир”. (Бош териси шилиб олинган дўзахийга Аллоҳ таоло яна янги тери ато этади. Жаҳаннам ўти эса яна уни шилиб олади ва шу тариқа тўхтовсиз давом этаверади.)

 

تَدْعُو مَنْ أَدْبَرَ وَتَوَلَّى

 

“У чақирадир; орқага кетган ва юз ўгирганни” (Маориж сураси, 15-17-оятлар).

 

Оятни эшитган йигит чуқур нафас олди-да, ҳўнграб йиғлаб юборди, оҳ тортди-ю, ҳушидан кетди. Ўзига келганда, менга: “Яна Қуръон оятидан ўқиб беринг!” деди. Мен:

 

وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ

 

“Ёқилғиси одамлар ва тош бўлган” (Бақара сураси, 24-оят) деган оятни ўқидим. Оятни эшитиши биланоқ жони узилиб, ерга йиқилди.

Либосини кўтариб, кўксини очсам, кўкраги устига:

فَهُوَ فِي عِيشَةٍ رَّاضِيَةٍ

 

“Бас, у розилик ҳаётидадир”

 

فِي جَنَّةٍ عَالِيَةٍ

 

“Олий жаннатдадир”

 

قُطُوفُهَا دَانِيَةٌ

 

“Унинг мевалари яқиндир” (Ҳааққоҳ сураси, 21-23-оятлар) деган оятлар ёзилганини кўрдим.

Кеч бўлгач, уйқуга ётдим. Тушимда уни тўшак устида, бошига тож кийиб ўтирган ҳолда кўрдим. Ундан: “Аллоҳ таоло сени нима қилди?” деб сўрадим. Шунда у: “У Зот менга Бадр аҳлининг савобини берди ва яна зиёда қилди”, деб жавоб берди. Мен яна ундан: “Нега сенга уларнинг савоби мислича савоб берди?” десам, у: “Чунки улар кофирларнинг қиличлари билан ўлдирилдилар. Мен эса Маликул Ғаффорнинг қиличи билан ўлдирилдим”, деб жавоб берди.

Ушбу қиссани олим Ёфиъий “Ровзур раёҳийн фий ҳикаятис солиҳийн” китобида келтирган.


Аҳмад ибн Иброҳим Саълабийнинг
"Қуръон ошиқлари" китобидан