Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Январ, 2025   |   8 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:49
Пешин
12:35
Аср
15:30
Шом
17:14
Хуфтон
18:33
Bismillah
08 Январ, 2025, 8 Ражаб, 1446

Нишонга урилган гаплар: “Одамларга сен ҳақингда кўп нарса билишларига имкон берма!”

15.12.2018   4543   2 min.
Нишонга урилган гаплар: “Одамларга сен ҳақингда кўп нарса билишларига имкон берма!”

уйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган. 

*****

Агар сенга сифатли хизмат қилишларини хоҳласанг, ўзингга ўзинг хизмат қил.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Сўзларида мантиғи йўқ киши билан суҳбат қилишга уриниш ўлик жасадга дори беришга уринишга ўхшайди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Нафсга оғир келадиган нарсалардан бири – айтишга муҳтож бўлиб турган нарсангни яширишингдир.

Нажиб Маҳфуз

*****

Қисқача қилиб айтганда, одамларга сен ҳақингда кўп нарса билишларига имкон берма!

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

 

*****

Маймунлар машинани эгаллаб олдилар. Лекин улар уни бошқара олмайдилар. Эгаллаб олиш дегани, уни яхши бошқариш дегани эмас. Босиб олувчилар, тортиб олувчилар, эгаллаб олувчилар жуда кўп, аммо уни эплаб бошқара оладиганлар жуда ноёбдир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Заковатинг ошгани сайин (атрофингда бўлаётган ноҳақликларни кўриб) ғам, ножамлигинг ҳам ошиб боради. Аҳмоқлар эса ҳеч нарсага эътибор бермай, шоду хуррамликда хурсанд бўлиб юраверадилар.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Кўпинча сен эшитишни хоҳламаётган насиҳат, аслида сен муҳтож бўлган (эшитишинг керак бўлган) насиҳатдир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Бироз сабр қил. Ёлғонлар узоқ яшамайди. Ҳақиқат эса замон ўтиши билан кўринади. Сен яқин орада буни тушуниб етасан.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Бўри арслон ва йўлбарсдан заифроқ ҳайвон. Лекин у ҳеч қачон циркда томоша кўрсатмайди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

 

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса...

8.01.2025   46   1 min.
Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса, энг афзал амални адо этган бўлади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан “Энг афзал амал қайси?” деб сўраганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўз вақтида ўқилган намоз”, деганлар.


2. Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса, шайтон қулоғига бавл қилмайди. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга тонг отганда ухлаб ётиб, намозга турмаган бир киши ҳақида айтишганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унинг қулоғига шайтон бавл қилибди”, деганлар.


3. Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса, ўша кунги ризқига барака киради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим! Умматимнинг эрта тонгдаги ишларини баракотли қилгин”, деб дуо қилардилар.


4. Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса, Аллоҳнинг зиммасида бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг аҳди ва омонида (зиммасида)дир. Аллоҳ сизларни ҳаргиз аҳдини зое қилган ҳолда топмасин”, дедилар.


5. Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса, жаннатга киради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдод ва аср намозларини адо этса, жаннатга киради”, деганлар.


6. Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса, мунофиқликдан узоқ бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мунофиқларга энг оғир намоз хуфтон ва бомдод намозларидир”, деганлар.

7. Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса, бу дунё ва ундаги нарсалардан энг яхшиси эга бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдоднинг икки ракати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир”, дедилар.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар