Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Январ, 2025   |   30 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:15
Қуёш
07:36
Пешин
12:41
Аср
15:55
Шом
17:40
Хуфтон
18:56
Bismillah
30 Январ, 2025, 30 Ражаб, 1446

15.03.2018   1446   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Нимага бунча кўп йиғлайсиз?

30.01.2025   273   2 min.
Нимага бунча кўп йиғлайсиз?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Фарқад Сабахий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Амалларнинг барчаси тортилар экан, фақатгина банданинг Аллоҳга бўлган қўрқувидан чиққан кўз ёши бундан мустасно. Чунки уни ўлчайдиган ўлчовнинг ўзи йўқ, унинг баракаси сабабидан оловли денгизлар сўнади”.

Сиз қоронғу тун қаърида Аллоҳга муножот қилиб ёки Уни зикр қилган ҳолингизда тўккан ёшингизнинг азаматини кўринг!

Аллоҳдан қўрқиб кўзларингиздан оққан бу ёшларни кўрингки, улар  жаҳаннам денгизларини-да ўчиришга қодир...

Қиёмат кунида оловли денгизларни-да сўндира оладиган бу кўз ёшларнинг инсонлар наздида қадри йўқ. Бироқ бу Аллоҳнинг ҳузурида буюк бир амалдир!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки кўз борки, уни абадий жаҳаннам тутмайди. Бири Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўз, бошқаси Аллоҳнинг йўлида қўриқчилик қилган кўздир”[1], деганлар.

Муъзил ибн Муҳалҳил: «Менга маълум бўлдики, агар банда Аллоҳдан қўрқиб йиғласа, унинг кўкси нурга тўлади, кўз ёши сабабли унга яхшилик хабари берилади. Фаришталар бир-бирларидан: “Бу қанақа нур?”– дея сўрай бошлашади. Уларнинг бу сўровларига жавобан: “Бу кўз ёшнинг нуридан насибангиз”, деб айтилади», деди.

Биз оламлар Роббисига бўлган муҳаббатимиз ва шавқимизнинг ёшларини тўкаётган онимизда руҳимизни қуршаб оладиган бу туйғуни ҳеч ҳис қилганмизми?!

Ато ас-Суламий  Аллоҳга бўлган қўрқувлари туфайли кўп йиғлар эдилар. Бир гал у кишига савол бериб: “Нимага бунча кўп йиғлайсиз?” – дея сўрашди. У зот: “Ахир бўйнимда ўлим арқони бўлса, қабр манзилим, қиёмат мавқифим, атрофимдаги хусуматчилар “ё жаннатга, ё дўзахга” деб турган бўлсалар, нечук йиғламайин?! – дедилар.

Боши берк кўчага кириб қолиб йўлдан адашганингизни ҳис қилсангиз ер ва самони яратган Зотга тазарруъ қилиб, ҳўнграб йиғласангиз, ёдингизда бўлсинки, Аллоҳ тавбангизни қабул қилиши,  гарчи гуноҳларингиз булутлар қадар тошиб кетган бўлса-да, уларни мағфират қилиш учун сиз томонга интилади.

Аллоҳ таоло айтади: «Сиздан (эй Муҳаммад!) бандаларим Менинг ҳақимда сўрасалар, (айтинг) Мен уларга яқинман. Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман...»[2].

Ҳассон Шамсий Пошонинг "Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар" номли китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Илҳом Оҳунд, Абдулбосит Абдулвоҳид таржимаси.

 


[1] Саҳиҳу Жомеъис сағир.
[2] Бақара сураси, 186-оят.

 

 

Мақолалар