Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Феврал, 2025   |   20 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:54
Қуёш
07:13
Пешин
12:42
Аср
16:19
Шом
18:05
Хуфтон
19:18
Bismillah
19 Феврал, 2025, 20 Шаъбон, 1446

Диққат танлов: Ойлар султони – Рамазон!

4.05.2019   3882   2 min.
Диққат танлов: Ойлар султони – Рамазон!

Қуръони каримнинг “Ҳадид” сураси, 21-оятида: “Роббингизнинг мағфиратига ва Аллоҳга ҳамда Унинг Пайғамбарларига имон келтирганлар учун тайёрланган, кенглиги осмону ернинг кенглигича бўлган жаннатга мусобақалашинг. Ана ўша Аллоҳнинг фазли. Кимга хоҳласа беради, Аллоҳ улуғ фазл эгасидир”, деб марҳамат қилинган.

Ушбу оятга амал қилган ҳолда мўмин-мусулмонларга амру маъруф ва наҳйи мункар қилиш, илм-маърифат тарқатиш йўлида Рамазон ойининг фазилатларини тушунтириш, раҳмат ва мағфират ойи эканини етказиш, Ислом маърифатини кенг улашиш мақсадида, Muslim.uz порталида “Ойлар султони – Рамазон!” номли мақолалар танлови эълон қилинди.
Мусобақа 2019 йил 5 майдан 5 июнгача давом этади.

Танловга юбориладиган мақолалар ramazon2019y@mail.ru электрон почтаси ёки телеграм мессенжерида очилган @Ramazon2019Bot орқали жўнатилади ва мақолаларга қуйидаги шартлар қўйилади:

- интернет нашрларида кўп эълон қилинган мақолаларга ўхшаш бўлмаслиги, балки таҳлилий жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш;

- рўзанинг фойдалари, унинг руҳий тарбияга оид жиҳатлари, ҳаётий ҳикматлари ва рўзага нисбатан рағбат уйғотиш;

- услубий ва имло хатоларсиз ҳамда юқори савияда таҳрир қилинган бўлиши талаб этилади;

- ҳадислар ва ривоятлар саҳиҳлигига эътибор қаратиш, уйдирма маълумотлардан сақланаш;

- интернет ёки бошқа нашрларда эълон қилинган мақолаларни кўчириб олинган материаллар танловда иштирок этмайди;

- Юборилган мақолалар танлов шартларига жавоб берса Muslim.uz порталида "Танловга!" деган ёзув остида эълон қилинади.

Танлов ғолиблари ҳакамлар томонидан аниқланади ва 2019 йилги муборак Рамазон ҳайити арафасида эълон қилинади.

Танловнинг уч нафар ғолибига қуйидаги мукофотлар топширилади:
3-ўринга – Смартфон.
2-ўринга – Планшет.
1-ўринга – Ноутбук компьютери.

Барча қалами ўткир ижодкорларни танловда иштирок этиб, динимиз маърифатини тарқатиш борасидаги ажру савобга ва ҳомийларимиз томонидан тақдим этиладиган мукофотларга сазовор бўлишга даъват этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ҳамдардлик билдирамиз

19.02.2025   4365   1 min.
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси “Shamsuddinxon Boboxonov” нашриёт матбаа ижодий уйи бош муҳаррири Абдужалил Хўжамга опаси Тозагул Тўхтамурод қизининг вафоти муносабати билан  таъзия билдиради.

Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонлари ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳума онахоннинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси