Muslim.uz сайти ижодкорлари томонидан Имом Бухорий ва Имом Муслим баробар ривоят қилган - муттафақун алайҳ даражасидаги ҳадисларни бериб бориш режалаштирилди.
Ушбу ҳадислар Муҳаммад Фуод Абдулбоқийнинг "Марварид Маржонлар: Имом Бухорий ва Муслим баробар ривоят қилган - муттафақун алайҳ ҳадислар" асарининг Зиёуддин Мансур томонидан қилинган таржимаси асосида тайёрланади.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу хайрли ишни муваффақиятли ва биз мўмин-мусулмонлар учун манфаатли қилсин.
Ёлғон ҳадис тўқишдан сақланинг!
1- حديث عليّ قال: قال النبيّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لا تكذِبوا عليّ، فإنه من كَذَبَ عليّ فَلْيَلِجِ النارَ
1- Алий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис: Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “(Мен айтмаган ҳадисни “Расулуллоҳ айтди”, деб) менинг (номимдан) ёлғон тўқиманглар. Чунки ким менга ёлғон нисбат берса, албатта дўзахга киргай”, дедилар.
2- حديث أَنَسٍ قال: إِنه لَيَمْنَعُنِى أَنْ أحدّثكم حديثًا كثيرًا أَنَّ النبيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: مَنْ تعمَّدَ عليّ كَذِبًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ من النار
2- Анас розияллоҳу анҳу: Мени сизларга кўп ҳадис айтиб беришдан Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ким мен(инг номим)дан қасддан ёлғон (ҳадис) сўзласа, дўзахдан ўз ўрнини тайёрлаб қўяверсин”, деган сўзлари тўсиб туради, деди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Буюк мутафаккир ва фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг етук шогирди, ҳанафий олим Имом Зарнужий раҳимаҳуллоҳнинг "Таълимул мутаъаллими ториқот таъаллуми" китоби асосида илм олишнинг фойдалари, одоблари, инсон ва жамият тараққиётида илм-фаннинг ўрни ҳақида сўз боради. Саккиз асрдан бери илм аҳли, талабалар ва зиёлилар орасида кенг фойдаланиб келинаётган мазкур асар ҳақида Аллома Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ҳақида "Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб", дея таъриф берган.
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси.