Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Декабр, 2024   |   23 Жумадул сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:21
Қуёш
07:47
Пешин
12:28
Аср
15:18
Шом
17:02
Хуфтон
18:22
Bismillah
24 Декабр, 2024, 23 Жумадул сони, 1446

Онлайн: Янги лойиҳа асосида қайта қурилган “Хўжа Зиёвуддин” жоме масжидининг очилиш маросими ўтказилмоқда

10.04.2021   1464   1 min.
Онлайн: Янги лойиҳа асосида қайта қурилган “Хўжа Зиёвуддин” жоме масжидининг очилиш маросими ўтказилмоқда

Бугун, 10 апрель куни Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги “Хўжа Зиёвуддин” жоме масжиди мўмин-мусулмонларга фойдаланиш учун топширилади.

Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги уламолар, Республика ва вилоят мутасадди вакиллари ва намозхонлар иштирок этади.

Тадбир тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ёшлигимни сақлаб қолдим

23.12.2024   5516   1 min.
Ёшлигимни сақлаб қолдим

Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий айтадилар: “Дамашқлик устозим 97 ёшда бўлсаларда, тетик, ҳатто тишлари ҳам соппа-соғ, кўзлари равшан эди. Қизиқиб бунинг сабабини сўраганимизда: “Ёшлигимизда аъзоларимизни гуноҳлардан асрагандик, қариганимизда Аллоҳ таоло уларнинг хизматидан бизни маҳрум этмади”, деб жавоб бердилар”.

 

Аллома Табарий раҳимаҳуллоҳ 70 ёшида ҳам кемадан қуруқликка сакраб тушардилар. Ёшлар таажжубланиб: “Бунча куч-қувват қаердан?” деб сўрашганда, у зот: “Биз аъзоларимзни ёшлигимизда гуноҳлардан сақлаган эдик, қариганимизда эса Аллоҳ таоло уларни биз учун сақлаб қолди”, дедилар.

 

Тобеъин Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ ёшлари 90 дан ошган бўлсада далада ишлардилар. Буни кўрган одамлар: “Ёшлигингни қандай сақлаб қолдинг?” деб сўрашди. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Мен ёшлигимни сақлаб қолдим, Аллоҳ эса кексалигимни сақлаб қолди”, дедилар.

 

“Ёшлигини сақлади” деган иборадан мақсад – зинодан узоқ бўлиш тушунилади. Чунки зино умрни қисқартиради.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кўзнинг зиноси – (номаҳрамга) қарашдир”, деганлар. Бошқа бир ривоятда “Кўз ҳам зино қилади. Кўзнинг зиноси (номаҳрамга) қарашдир”, дейилган (Имом Бухорий ривояти).

 

Даврон НУРМУҲАММАД