Мамлакатимизда ҳеч бир инсон эътибордан четда эмас. Айниқса, жисмоний имконияти чекланган фуқароларга кўрсатилаётган меҳр ва ғамхўрлик миллий қадриятларимизга хос, муқаддас динимиз таълимотига ҳамоҳанглиги билан таҳсинга сазовор.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан жорий йилнинг 12–13 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эшитиш ва нутқида нуқсони бор инсонлар билан “Сиз бизга кераксиз!” тадбири ўтказилди.
Тадбирларда маҳаллий ҳокимликлар, вилоят вакиллиги, Пенсия жамғармаси, Меҳнат бандлиги ва Соғликни сақлаш бошқармаси ходимлари, имомлар, отинойилар ва сурдо таржимонлари иштирок этишди.
– Бизлар ўзимиз билмаган ҳолда адашиб, бошқа эътиқодда бўлганмиз. Аммо бугун бу тадбирдан кўнглимиз ёришиб, ҳақиқатан барчамизнинг ота-онамиз, авлод-аждодларимиз мусулмонлигини тушуниб етдик. Имон калималаридан қалбимиз ёришиб, ҳаловатни ҳис қилдик, – дея ўз фикрларини кўзларида ёш ила баён қилишди қорақалпоғистонлик Р.Давлатмуродов, А.Жалиева, Г.Шилимбетова.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Муҳаммаднинг жони Унинг қўлида бўлган зот билан қасамки, ушбу умматдан бирортаси: яҳудийсими, насронийсими менинг ҳақимда эшитсаю, сўнгра менга юборилган нарсага имон келтирмай ўлиб кетса, албатта дўзах эгаларидан бўлади”, дедилар» (Имом Муслим ривояти).
Бундай тадбирлар Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларида ҳам ўтказилди.
https://vaqf.uz/oz/news/view/789
https://vaqf.uz/oz/news/view/772
https://vaqf.uz/oz/news/view/773
https://vaqf.uz/oz/news/view/774
https://vaqf.uz/oz/news/view/777
https://vaqf.uz/oz/news/view/778
https://vaqf.uz/oz/news/view/780
https://vaqf.uz/oz/news/view/785
https://vaqf.uz/oz/news/view/789
https://vaqf.uz/oz/news/view/790
Мунира АБУБАКИРОВА,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим мутахассиси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати