Тожикистон парламентининг қуйи палатаси 19-март куни “Фуқароларнинг ўзаро борди-келдиси” тўғрисидаги Битимни ратификация қилди, унга кўра Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари виза расмийлаштирмасдан қўшни мамлакат ҳудудида 30 кунгача бўлишлари мумкин.
Келишувни парламентга ТР ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Низомиддин Зоҳиди тақдим қилди. Парламент депутати Аҳмаджон Собиров Келишувни «тарихий ҳужжат» дея баҳолади.
Бундан аввал парламент қуйи палатаси матбуот хизмати “Фуқароларнинг ўзаро борди-келдиси” тўғрисидаги Битим фуқароларнинг ҳар икки мамлакат ҳудудларида вақтинча бўлишларини, визасиз ва ташкилотларнинг хизмат сафарлари билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштиришини айтган эди.
ЎзА хабарига кўра, икки мамлакат фуқороларининг қўшни давлат ҳудудларида 30 кун муддатда бўлишига рухсат берувчи “Фуқароларнинг ўзаро борди-келдиси” тўғрисидаги Битим Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари томонидан Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи чоғида 9-март куни имзоланган эди.
ЎМИ Матбуот хизмати
Шу йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов раҳбарлигида Вобкент туманида фаолият кўрсатаётган масжидлар имом-хатиб, имом-ноиб, маҳалла домлалари ва нуроний отахонлар иштирокида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.
Сайёр йиғилиш давомида барча имом-хатиб ва имом-ноиблар ўзларига бириктирилган МФЙлар билан мунтазам алоқада бўлиб, ёшлар тарбиясига катта эътибор қаратиши, илм-маърифатга қизиқтириш ва ёш авлод келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратиш кабиларни алоҳида таъкидланди. Шундан сўнг барча имом-хатиблар маҳалла нуронийлари билан ўзларига бириктирилган маҳаллаларга чиқишди.
Шу куннинг ўзида сайёр қабул иштирокчилари 50 дан ошиқ хонадон ҳолидан хабар олди. Жумладан, Кўлиодина маҳалласида яшовчи юз ёшни қаршилаган меҳнат фахрийларини зиёрат қилди. Сўнгра шу маҳаллада истиқомат қилувчи биринчи гуруҳ ногиронлари, моддий кўмакка мухтожлар, ижтимоий кўмакка муҳтожларнинг хонадонларидан хабар олиниб, маънавий-маърифий суҳбатлар уюштирилди ва ҳомийлар иштирокида моддий жиҳатдан кўмаклар берилди.
Шунингдек, Вилоят бош имоми раҳбарлигида ҳамда Вобкент туманидаги имом-хатиблар иштирокида 2024 йил замонавий лойиҳалар асосида қурилган 120 ўринли 12-мактабгача таълимда ватанимиз келажаги бўлмиш жажжи болалар билан учрашиб, уларга хурсандчилик улашилди.
Куннинг иккинчи қисмида вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов тумандаги Абдулазизхон жоме масжидида пешин намозида бўлиб, йиғилган жамоатга "Шукроналик", "Соф ислом таълимоти", "Тинчлик неъмати" мавзуларида маъвиза қилди ва кенг жамоат иштирокида юртимиз ҳаққига дуои хайрлар сўралди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати