Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Нуриддин домла Холиқназаров
2024 йилнинг 5-8 ноябрь кунлари Москвада Қуръон ҳофизлари халқаро танлови “Ҳифз” йўналиши бўйича бўлиб ўтади, деб хабар беради muslim.ru сайти.
20 октябрь куни эса Россия томонидан мазкур халқаро танловда иштирок этадиган қорини танлаш учун онлайн шаклда Бутунроссия саралаш босқичи ўтказилади.
Саралаш босқичида Қуръони карим матнини тўлиқ ёддан биладиган, Қуръони карим қироати (тажвид) қоидалари бўйича малакали 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган қорилар иштирок этиши мумкин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати