Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Феврал, 2025   |   14 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:01
Қуёш
07:21
Пешин
12:42
Аср
16:12
Шом
17:57
Хуфтон
19:11
Bismillah
13 Феврал, 2025, 14 Шаъбон, 1446

Аброр Мухтор Алий Диний идорада масъул вазифага тайинланди

9.08.2021   1645   1 min.
Аброр Мухтор Алий Диний идорада масъул вазифага тайинланди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги ташкил этилган “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими мудири ўринбосари вазифасига Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, таниқли блогер Аброр Абдуазимов (Аброр Мухтор Алий) тайинланди.

Аброр Мухтор Алий Андижон вилоятида жойлашган “Саййид Муҳйиддин Маҳдум” мадрасасидаги тайёрлов курсида таҳсил олиб, Наманган шаҳридаги “Мулла Қирғиз” (ҳозирги “Ҳидоя”) ўрта-махсус диний таълим муассасасида ўқиган. Шундан сўнг Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таҳсил олган.

2008 йил Республика қорилар мусобақасида иштирок этиб, “мужаввид қорилар” йўналиши бўйича 3-ўринни олган. 2008 йил Тошкент вилояти “Олимжон ота” жоме масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаган. 2008-2009 йилларда Хоразм вилоятидаги “Фахриддин ар-Розий” ўрта-махсус диний таълим муассасаси ўқитувчи вазифасида хизмат қилган. 2009-2011 йилларда Ўзбекистон Миллий университетининг Олий журналистика курсларида таҳсил олиб, магистрлик даражасини олган.

Машҳур аллома Изуддин Байянунийнинг “Таҳорат ва намоз ҳукмлари” номли китобини ўзбек тилига таржима қилган. “Олтин силсила” ҳадислар тўплами таржимонларидан бири ҳисобланади.

Аброр Мухтор Алий блогер сифатида ҳам катта шуҳрат қозонган. Воқеа-ҳодисаларга тезкор ва илмий асосли муносабат билдириши ҳам эътиборга моликдир.

 Ҳақ таоло Аброр Мухтор Алийга масъулиятли ва шарафли вазифасини муборак айласин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўқитувчи ва талабалар иштирокида йиғилиш ўтказилди

10.02.2025   5517   1 min.
Ўқитувчи ва талабалар иштирокида йиғилиш ўтказилди

Бухоро шаҳридаги Ёшлар маркази мажмуасида Бухоро вилоятидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари ўқитувчи ва талабалари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Азизбек Қаландаров, Дин ишлари бўйича қўмита бош мутахассиси Зулҳайдар Султонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими Муҳаммадамин Насриев, Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир Элов иштирок этди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар таълим тизимидаги долзарб масалалар, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, ижтимоий тармоқдан тўғри фойдаланиш аҳоли ўртасида маънавий-маърифий муҳитни соғломлаштириш масалаларида нутқ сўзлади.

Айтиб ўтилган мавзулар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, тавсия ва таклифлар берилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўқитувчи ва талабалар иштирокида йиғилиш ўтказилди Ўқитувчи ва талабалар иштирокида йиғилиш ўтказилди Ўқитувчи ва талабалар иштирокида йиғилиш ўтказилди Ўқитувчи ва талабалар иштирокида йиғилиш ўтказилди Ўқитувчи ва талабалар иштирокида йиғилиш ўтказилди