Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ташаббуси билан Сурхондарё вилоятига Тошкент шаҳридан 21 нафар етук уламолардан ташкил топган делегация ташриф буюрган эди. Ташрифнинг 2-кунида:
Делегация аъзолари ташриф чоғида Сурхондарё вилояти Денов туманидаги “Хазрати Али” жоме масжидига пешин намозини адо этдилар ва намозхонлар билан дилдан суҳбатлашдилар.
Тошкент шаҳри “Яккасарой ” жоме масжиди имом-хатиби Тошонов Салоҳиддин домла чиройли мавъизалари билан барчани кўнглини шод этди.
Мавъизада мўмин-мусулмонларга сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, шукрнинг фазилатини баён этдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Мисрлик ёзувчи Анис Мансурнинг ота-она ҳақида ёзган энг гўзал сўзлари:
"Ота-онанг сени ташлаб кетганларидан сўнг афсусланасан. Чунки сен уларга бирор ёрдам ёки бирор нарса таклиф қилганингда, улар "ҳожати йўқ", "керак эмас қўявер" дейишарди, сен эса уларга ишонардинг, виждонингни тинчлантирар эдинг – ҳақиқатан отамга керак эмас, онам ҳеч нарса истамаяпти, деб ўйлардинг.
Оталарингиз ва оналарингиз "ҳеч нарса керак эмас" деганларида уларга ишонманг. Улар буни сизни ўйлаб, сизни ҳолатингизни инобатга олиб ёки сиздан ҳижолат бўлиб айтишади... Сиз улардан сўрамасдан, уларга такаллуфлик қилмасдан, улардан рухсат олмасдан беринг, ҳадя қилинг.
Кўпчилик одамлар алдангани каби сиз ҳам отангизнинг қарилигига алданманг. Онангизнинг ёши улуғлиги, ожизлиги ёки соддалиги сизни алдаб қўймасин. Чунки уларнинг ҳар бирининг ичида эркалатишга ва эътиборга муҳтож бўлган бир бола яшайди".
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ