Шуни маълум қиламизки, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари айни кунда Москва шаҳрида ўпка ва қон томир касалликлари муолажасини ўтамоқдалар. Ҳазратнинг ҳолатлари барқарор. Зарур, барча чора-тадбирлар малакали шифокорлар томонидан амалга оширилмоқда.
Муфтий ҳазратларининг ҳақларига Аллоҳ таолодан шифои комил, тан-сиҳатлик, узоқ умр, мусулмон умматига ва халқимизга узоқ йиллар хизмат қилишларини Яратган Парвардигордан илтижо қилиб қоламиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Унда қатор лойиҳа ва концепциялар муҳокама қилинди. Хусусан, марказ фаолияти билан боғлиқ вазифа ва топшириқлар ижроси, илмий-инновацион лойиҳаларни тоифалаш ва шартномалар тузиш, хориждан олиб келинадиган экспонатлар рўйхати, “Вақт девори” суратлари концепцияларини тасдиқлаш, “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусидаги “Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирларини ўтказиш каби масалалар муҳокама қилинди.