Доғистон пойтахтидаги “Дўстлик уйи” концерт залида Доғистоннинг Қорабудахкент вилоятидаги Параул қишлоғидан келган хаттотлик рассоми Сулайман Aширалиев томонидан кўчирилган Қуръоннинг қўлёзма нусхаси тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Доғистон муфтийси Aҳмад Aбдуллаев, илмий жамоатчилик вакиллари, дин ва жамоат арбоблари иштирок этди.
Тадбирда намойиш этилган Қуръони каримнинг қўлёзма нусхаси ўзига хос хусусиятларга эга. Унинг ўлчами 150х75 см, оғирлиги 50 кг. Қуръони карим нодир қоғозда тайёрланган ва махсус каллиграфик шрифт билан безатилган. Унинг чарм боғлаши бўрттирма билан тўлдирилиб, уни нафақат хаттотлик санъати дурдонасига, балки замонамизнинг ажойиб маънавий меросига ҳам айлантиради.
Ушбу тақдимот минтақанинг маданий ва диний ҳаётида муҳим воқеа бўлди, диний матнларни қўлда рўйхатга олиш анъаналарини сақлаш ва тарғиб қилишга ҳисса қўшди, деб хабар беради Доғистон Миллий сиёсат ва диний ишлар вазирлиги.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Биласизми? Силикат моддасига бой бўлган тупроққа дафн қилинган инсоннинг скелети вақт ўтиши билан тош ва харсангга айланади.
Агар у пирит (темир сульфиди) моддасига бой минтақага дафн қилинса, ундай жасад темир ҳайкалга айланиб қолиши мумкин!
Бу илмий ҳақиқат яқинда аниқланган бўлса-да, Қуръонда бу ҳақида 1445 йил олдин ҳайратланарли тарзда жуда аниқлик билан баён этилган. Қуръонда бундай дейилган:
وَقَالُوا أَإِذَا كُنَّا عِظَامًا وَرُفَاتًا أَإِنَّا لَمَبْعُوثُونَ خَلْقًا جَدِيدًا
"Улар: “Биз суякларга ва чанг- тупроқларга айланиб кетганимиздан кейин ҳам, янгитдан тирилтириламизми?” дедилар. “Сен уларга, тошга ёки темирга айланинглар”, деб айт"
(Исро сураси, 50-оят).
Бу оят яқин йилларда кашф этилган — суяклари тошга айланган ёки темир ҳайкалга айланган қазилмаларга очиқ ва равшан ишора қилмоқда. Гўёки Қуръонда хабар берилган ушбу далиллар олимлар кашф қилишларини узоқ асрлардан бери кутиб ётгандек.
Шундай экан, ақлли инсон бундай очиқ-ойдин ва равшан мўъжизани қандай инкор қила олади? Қуръоннинг бу мўъжизаси кундуздаги қуёшдек равшан эмасми?
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ