Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Сентябр, 2024   |   10 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:42
Қуёш
06:02
Пешин
12:24
Аср
16:45
Шом
18:38
Хуфтон
19:53
Bismillah
13 Сентябр, 2024, 10 Рабиъул аввал, 1446

Уламолар суҳбатидан кўнгиллар шод бўлмоқда

15.06.2021   1665   2 min.
Уламолар суҳбатидан кўнгиллар шод бўлмоқда

14 июнь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти катта устози Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ва Тошкент шаҳар “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ домлалар Наманган вилоятига сафарлари мобайнида, Чуст тумани “Мавлоно Лутфуллоҳ” масжиди ва “Катта боғ” масжиди қавмлари, мўйсафид отахонлар, кенг аҳоли вакиллари ва меҳрга ташна инсонлар билан учрашдилар.

Дастлаб, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти катта устози Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ушбу тумандаги " Мавлоно Лутфуллоҳ " жоме масжиди жамоаси билан аср намозини ўқигач, йиғилганларга юртимиздаги хайрли ишлар ҳақида маълумот бериш билан бирга, бугунги куннинг долзаб мавзулари бўйича маъруза қилди, қавмнинг саволларига жавоб берди. Мўмин-мусулмонлар ўзларини қийнаб келаётган саволларига мукаммал жавоблар олганларидан қониқиш ҳосил қилганлари ва миннатдорликларини изҳор қилдилар.

Шунингдек, Тошкент шаҳар “Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ домла ҳам диний-маърифий соҳада қилинаётган хайрли ишлар, янгиликлар ҳақида маълумот бериб, бугунги замоннинг муҳим масалалари бўйича, жумладан, ёшларнинг илм олиши, китобга муҳаббат қўйиши, ўз касбининг устаси бўлиб етишишида илмнинг ўрни беқиёслиги тўғрисида маърузалар қилиб бердилар.

Суҳбат якунида уламолар Ҳақ таоло юртимизга тинчлик-офият, файзу барака ва тан-сиҳатлик сўраб дуолар қилдилар.

Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов ҳамда Исмоил Муҳаммад Содиқ домлалар Чуст туманидаги эҳтиёжманд аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олиб, уларга "Вақф" фондининг моддий ёрдам пули ва озиқ-овқат маҳсулотларини ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Шамсуддинхон Бобохонов" нашриёт матбаа ижодиёт уйида чоп этилган китобларни ҳадя сифатида топширдилар, хайрли дуолар қилдилар.

***
Тошкент шаҳар “Камолиддин Ориф ал-Бухорий” масжиди имом-хатиби Закариё домла Хафизуллаев Чуст тумани "Иброҳим Ҳалилуллоҳ" жоме масжидида аср намозини ўқигач, йиғилганларга тинчлик ва шукроналик, юртимиздаги хайрли ишлар ҳақида маъруза қилди, қавмнинг саволларига жавоб бердилар.

Сўнг, тумандаги ижтимоий кўмакка мухтож, бемор бўлган оилаларга “Вақф” хайрия жамоат фонданинг Наманган вилояти филиали томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат жамланмаси, диний-маърифий китоблар ва эҳтиёжларига кўра маиший буюмлар тақдим этилиб борилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакиллиги Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Жума куни ўқиладиган 8 сура

13.09.2024   236   2 min.
Жума куни ўқиладиган 8 сура

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз” (Жума сураси, 10-оят).

 

1. Каҳф сураси.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади”, дедилар (Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).

 

2. Духон сураси.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума кечаси “Ҳа мим” (Духон сураси)ни қироат қилса, мағфират қилинади”, дедилар.

Набий алайҳиссалом: “Ким жума кечаси “Ҳа мим”ни ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади”, деганлар.

 

3. Ёсин сураси.

 

4. Ҳуд сураси.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳуд сурасини жума куни ўқинглар”, деганлар.

 

5. Оли Имрон сураси.

Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу айтадилар: “Кимки кечаси “Оли Имрон” сурасини ўқиса, унга кечани бедор ўтказганлик савоби ёзилади”.

Бошқа ривоятда: “Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, 70 минг фаришта кечгача истиғфор айтади”.

 

6. Ихлос, фалақ ва наас сураси.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин “Қул ҳуваллоҳу аҳад”, “Қул аъузу бироббил фалақ” ва “Қул аъузу бироббин нас” сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).

 

Даврон НУРМУҲАММАД

 

Мақолалар