Фарғона вилоятига сафар давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов Фурқат туманидаги “Ал-Мадинатул мунаввара” масжидида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов “Чилигижийда” масжидида жамоат билан намозларни адо этиб, улар билан маърифий суҳбат қуришди.
Мулоқотлар асносида диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, келгусидаги режалар ҳақида маълумот бердилар. Унда мўмин-мусулмонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Эл юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва деҳкончиликка барака тилаб дуои хайрлар қилинди.
Шунингдек, Салоҳиддин домла Шарипов ва Иброҳимжон домла Иномов Фурқат тумани “Томоша” маҳалласида истиқомат қилувчи бемор Н.Расулова ҳолидан хабар олишиб, “Вақф” фондининг беш миллион сўм пул, озиқ-овқат жамланмаси ва диний-маърифий китобларни беришди. Ҳақ таолодан беморларга шифо, мурувватли ҳомийларга ажру мукофот сўраб дуолар қилинди!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги ва 2024-2025 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида маърифий тадбирлар ўтказилди.
Қуйида мазкур байрам тадбирларидан видеолавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз:
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида:
Ҳадис илми мактабида:
Имом Термизий номидаги ислом институтида:
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида:
Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасасида:
"Хожа Бухорий" ўрта махсус ислом таълим муассасасида:
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида:
“Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасасида:
“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар билим юртида:
Аллоҳ таоло юртимиз мустақиллигини бардавом ва янги ўқув йилининг хайр-баракали бўлишини насиб айласин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати