Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Январ, 2025   |   16 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:23
Қуёш
07:46
Пешин
12:38
Аср
15:39
Шом
17:23
Хуфтон
18:41
Bismillah
16 Январ, 2025, 16 Ражаб, 1446

“Катта Лангар Қуръони” варақларининг таъмири якунига етди

11.06.2021   3202   3 min.
“Катта Лангар Қуръони” варақларининг таъмири якунига етди

Жорий йилнинг 25 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасининг реставрация лабараториясида маҳаллий ва хорижлик мутахассислар ҳамкорлигида “Катта Лангар Қуръони” варақларини таъмирлаш ишларининг якуний босқичи бошланди.

Ушбу жараён билан танишиш ва уни назорат қилиш учун Франциянинг Лувр музейи вакили Рокко Ранте ва ЎзР ФА Санъатшунослик институти директори Шокир Пидаевлар лабараторияда бўлишди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ушбу қадимий Қуръони карим варақларини таъмирлаш ишларининг биринчи босқичи 2019 йил 7-11 ноябрь кунлари ва иккинчи босқичи 2020 йил 4-11 февраль кунлари якунланган эди.

Шу кунларда бўлиб ўтган таъмирлаш ишларининг навбатдаги босқичини Лувр  музейи (Париж шаҳри) мутахассислари Аксель Дело ва Аурелия Стрери томонидан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Реставрация ва консервация” бўлими бош мутахассиси Шухратуллоҳ Пўлатов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Камолиддин Маҳкамов ва Саидраҳмат Икрамовлар кўмагида амалга оширди.

Мазкур реставрация ва консервация ишлари Юртбошимизнинг 2017 йил 24 майда “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ва 2019 йил 7 мартдаги “2021 йилда Лувр музейида Ўзбекистон музей экспонатлари кўргазмасини ташкил этиш ва Ўзбекистон музей фондларини хорижда самарали намойиш этиш учун шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, маҳаллий мутахассислар хорижнинг илғор тажрибаларини ўрганмоқда, соҳанинг етук мутахассислари иштирокида ўқув машғулотлар ташкил этилди, хорижнинг малакали экспертлари юртимизга таклиф этилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси музей-кутубхонасида сақланаётган VIII асрга оид Ислом оламидаги энг қадим тарихга эга Мусҳаф нусхаларидан бири бўлган “Катта Лангар Қуръони” варақлари Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги “Лангар ота” масжидида узоқ сақлангани учун шу номни олган. Юртимизда “Катта Лангар Қуръони”нинг 17 варағи мавжуд. Уларнинг бир варағи Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида, иккитаси Бухоро вилоят кутубхонасида ва бир варағи Бухоро давлат музей-қўриқхонасида, 13 варағи Ўзбекистон мусулмонлар идораси кутубхонасида сақланмоқда.
“Катта Лангар Қуръони”нинг юртимизга қандай келиб қолгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Илмий тадқиқотлар хулосасига асосан нодир қўлёзма VIII асрнинг охирги чорагида – араб грамматикаси қоидалари шаклланган даврда ёзилган. “Катта Лангар Қуръони”нинг умумий ҳажми 206 саҳифани ташкил этганлиги ҳақида тахминий маълумотлар мавжуд. Ҳозирда ушбу мусҳафнинг фақатгина 98 варағи сақланиб қолган бўлиб, уларнинг 81 таси Санкт-Петербургдаги Шарқ қўлёзмалари институтида сақланади.  

 

Камолиддин МАҲКАМОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кутубхонаси мудири

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Анкабут сурасидан 2 гўзал фойда

15.01.2025   2120   3 min.
Анкабут сурасидан 2 гўзал фойда

Биринчи фойда:

Нега Қуръони каримда “анкабут” (ўргимчак) сўзи муаннас (аёл) шаклида келтирилган, гарчи у музаккар (эркак жинсида) бўлсада?

Оятда бундай дейилган:

مَثَلُ الَّذِينَ اتَّخَذُوا مِنْ دُونِ اللَّهِ أَوْلِيَاءَ كَمَثَلِ الْعَنْكَبُوتِ اتَّخَذَتْ بَيْتًا

Аллоҳдан ўзгани дўст тутганларнинг мисоли, ўз уйини қурган ўргимчак кабидир... (Анкабут сураси, 41-оят).

Оятдаги اتَّخَذَتْ калимасида аёл жинсига далолат қилувчи ت “т” ҳарфи келганига эътибор беринг.

Аслида “عَنْكَبُوتِ” (ўргимчак) сўзи эркак жинсига тааллуқли.

Демак оятда اتخذ бўлиши керак эди. Лекин, اتَّخَذَتْ шаклида, аёл сийғасида келди.

Замонавий илм-фан шуни исботладики, табиатан урғочи ўргимчаккина уй қуришга қодир экан. Эркак ўргимчак эса, фақат тўрдан фойдаланиб ҳаракатланар, лекин уй қуриш имкониятига эга эмас экан.

Агар Аллоҳ таоло оятда “анкабут”ни эркак сийғасида зикр қилганида, бу илмий ва биологик жиҳатдан нотўғри бўларди. Аммо Аллоҳ таоло, аёл сийғасини ифодаловчи ت “т” қўшимчасини келтириши Куръони карим ҳақ калом эканига бўлган иймонимизни янада мустаҳкамлади ва бизга ҳақиқатни кўрсатди. Субҳаналлоҳ...

 

Иккинчи фойда:

Урғочи ўргимчак, болалари туғилиши билан эркагини ўлдириб, уйнинг ташқарига улоқтиради.

Сўнгра болалар катталашганда, онасини ўлдириб, уни ҳам уйдан ташқарига улоқтирадилар.

 

Энг заиф ва нотавон уй

Аллоҳ таоло Қуръонда буни битта оят билан тасвирлаган:

Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки билсалар эди (Анкабут сураси, 41-оят).

Одамлар ўргимчак уйининг жисмонан заифлигини билишган, лекин унинг маънавий заифлигини фақат шу замонда тушундилар. Шунинг учун, оят: “Кошки билсалар эди!”, жумласи билан якунланди.

Шунга қарамай, Аллоҳ таоло Қуръон сураларидан бирини шундай ёқимсиз ҳашаротнинг номи билан атади. Ушбу сура бошидан охиригача фитналар ҳақида ҳикоя қилади.

Суранинг бошланиши: Одамлар иймон келтирдик дейишлари ила имтиҳон қилинмай, тарк этилишларини ўйладиларми? (Анкабут сураси, 2-оят).

Давомида:

“Ва одамлардан, Аллоҳга иймон келтирдик, дейдиган, сўнгра Аллоҳнинг йўлида озорланса, одамларнинг фитнасини Аллоҳнинг азобидек қабул қиладиганлари ҳам бор. Агар Роббинг томонидан нусрат келса, улар, албатта, биз сиз билан бирга эдик, дерлар. Аллоҳ оламларнинг кўксиларидаги нарсаларни ўта билгувчи зот эмасми?!” (Анкабут сураси, 10-оят).

Эҳтимол, фитналарга ўргимчакнинг нима алоқаси бор деб ўйларсиз?

Жавоб шуки, фитналарнинг бир-бирига чамбарчас боғлиқлиги гўё ўргимчак тўрининг ипларига ўхшайди.

Фитналар шунчалик бир-бирига киришиб кетганки, уни бир-биридан ажратиб, фарқлаб олиш жуда мушкул. Улар жуда кўп ва мураккаб, аммо Аллоҳдан мадад тилаганлар учун улар ўта заиф ва жуда нозикдир.

 

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ