Андижон вилоятига қилинган ташриф асносида Шайх Алижон қори вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов ҳамроҳлигида Андижон шаҳридаги “Жиддаи Муборак” жоме масжидида аср намозини жамоат билан адо этди.
Намоздан сўнг жамоатга юртимизда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, ёшлар тарбиясидаги муҳим жиҳатлар, буюк алломаларимизнинг илм йўлидаги хизматлари тўғрисида суҳбат қилиб берди.
Уламоларнинг халқ билан учрашувлари давом этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Муҳйиддин ибн Арабий айтадилар: “Кимнинг қандай ҳожати бўлса, шом намозининг фарз ва суннатини ўқиб бўлганидан кейин ўрнидан турмасдан Фотиҳа сурасини 40 марта ўқисин. Шундан кейин, Аллоҳдан ҳожатини сўрасин, албатта сўраган нарсасини беради. Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва фойдасини топдик. Фотиҳа сурасини ўқиб бўлганидан сўнг ушбу дуони ўқийди: “Аллоҳим! Сенинг илмингни ўзи Сендан сўрамасликка кифоя. Фотиҳа сурасининг ҳаққи ҳурматидан Ўзинг сўровимга кифоя қил. Сенинг карамингни ўзи Сенга сўзламасликка кифоя. Фотиҳа сурасининг ҳаққи ҳурматидан сўзимга кифоя қил ва қалбимдаги тилагимни ҳосил қил”.
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ