Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Азиз биродарим эсингизда тутинг солиҳ амаллар Аллоҳ олдида қабул бўлиши учун икки шарт бор:
Биринчиси: Амални ёлғиз Аллоҳ учун холис қилиш.
Иккинчиси: Бу амални бажаришда Расулуллоҳга эргашиш.
Бу икки шартнинг бирортаси бўлмаса Аллоҳ бундай амални қабул қилмайди.
Нафл рўза
Билингки, Аллоҳ таолога доим итоатли бўлиш ва нафсни тарбиялаб бориш сиз-у биздан ҳар доим талаб қилинган амалдир. Мана шу нафс тарбияси учун Аллоҳ таоло ибодатларни йўлга қўйган. Бу ибодатларга қанчалик берилган бўлсангиз нафсингиз тарбияси шунчалик юксалади, қанчалик эътиборсиз бўлсангиз бу тарбиядан узоқ бўласиз. Шунинг учун Аллоҳ таоло учун холис тоат ибодатда бўлганлар энг қалби юмшоқ, солиҳ инсонлар бўлади. Аммо гуноҳлар ва маъсиятлар аҳллари эса қалблари қаттиқ инсонлар бўлишади.
Рўза эса қалбни ҳар-хил касалликлардан тозаловчи амалдир. Шу сабабли Рамазон ойи қалбларни тозаловчи ойдир. Бу рўзадор учун иймонга тўла қалб билан чиқиши учун оладиган улкан фойдасидур. Бу қалб уни бошқа амалларни бажаришга ундайди. Бу амаллардан бири шаввол ойининг олти кунида рўза тутишдир.
Шаввол ойининг олти кунида рўза тутиш фазилатлари:
Абу Айюб Ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”- дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ дедилар “Уламолар дедилар: Бу нарса худди бир йил рўза тутганга ўхшатилди, чунки битта яхшилик ўн баробарига кўпайтирилади. Рамазон ўн ой савобига тенг ва олти кун эса икки ойга”. (Бу Насаий китобида марфуъ ҳадисда ва Муслимнинг Нававий шарҳида келган).
Олти кун рўзасининг сифати
Имом Нававий дедилар: “Устозларимиз айтдиларки: энг афзали Ийд Фитр кунидан кейин кетма-кет тутишликдир, агар бўлиб тутса ёки шаввол бошидан охирига кечиктирса унга кетма-кетлик савоби бўлади, чунки у рамазонга шавволни олти кунини улаган бўлади.
Муслим ривояти, Нававий шарҳи.
(Давоми бор)
Манба: islamtoday.net
Муҳаммадали таржимаси
Биласизми? Силикат моддасига бой бўлган тупроққа дафн қилинган инсоннинг скелети вақт ўтиши билан тош ва харсангга айланади.
Агар у пирит (темир сульфиди) моддасига бой минтақага дафн қилинса, ундай жасад темир ҳайкалга айланиб қолиши мумкин!
Бу илмий ҳақиқат яқинда аниқланган бўлса-да, Қуръонда бу ҳақида 1445 йил олдин ҳайратланарли тарзда жуда аниқлик билан баён этилган. Қуръонда бундай дейилган:
وَقَالُوا أَإِذَا كُنَّا عِظَامًا وَرُفَاتًا أَإِنَّا لَمَبْعُوثُونَ خَلْقًا جَدِيدًا
"Улар: “Биз суякларга ва чанг- тупроқларга айланиб кетганимиздан кейин ҳам, янгитдан тирилтириламизми?” дедилар. “Сен уларга, тошга ёки темирга айланинглар”, деб айт"
(Исро сураси, 50-оят).
Бу оят яқин йилларда кашф этилган — суяклари тошга айланган ёки темир ҳайкалга айланган қазилмаларга очиқ ва равшан ишора қилмоқда. Гўёки Қуръонда хабар берилган ушбу далиллар олимлар кашф қилишларини узоқ асрлардан бери кутиб ётгандек.
Шундай экан, ақлли инсон бундай очиқ-ойдин ва равшан мўъжизани қандай инкор қила олади? Қуръоннинг бу мўъжизаси кундуздаги қуёшдек равшан эмасми?
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ