Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида дунёдаги энг катта қўлёзма Қуръони карим саҳифасини қўлда кўчириш ишлари якунига етди. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров маълум қилди.
Шоазим Миноваровнинг маълум қилишича, ушбу саҳифа Бойсунқор Мирзо томонидан отаси султон Шоҳрух Мирзо учун махсус кўчирилган Бойсунқур Қуръони саҳифасининг бироз катталаштирилган такрори.
Саҳифани марказ хаттоти, Тошкент Ислом институти битирувчиси Нажмиддин Фаёзий Нуриддин ўғли 6 ой мобайнида кўчирган.
Махсус қоғоз Япониядан, бўёқлар Туркиядан келтирилган ва саҳифага ўзбек олтини суви билан ҳал берилган. Саҳифа Ислом цивилизацияси марказидаги Усмон Қуръони учун жиҳозланаётган хонақоҳдан жой олади.
Ислом цивилизацияси маркази қўлёзма Қуръон саҳифасини Гиннеснинг рекордлар китобига киритиш юзасидан музокаралар олиб боришга киришди.
Бундан аввал Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиши 2021 йилнинг охирида якунланиши ҳамда Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказининг қурилиш жараёнини кўздан кечиргани ҳақида хабар берилганди.
Cавол: Коллежда ўқиб юрган вақтларимда баъзан автобусдан йўлкирани бермасдан тушиб кетардим. Бу ишнинг оғир гуноҳ эканини англаб етдим. Буни қандай тўғриласам бўлади? Тахминий ҳисоблаб, садақа қилсам бўладими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Сиз бу ишингиз учун аввало истиғфор айтиб, тавба қиласиз. Тўламаган йўлкираларингизни тахминий ҳисоблайсиз ҳамда ўзингиз фойдаланган автобуслар бошқармасидан йўлкиралар тўланадиган ҳисоб рақамлари бўлса, қарзларингизни шунга ўтказиб қўясиз ва шу билан зиммангиздаги юкдан қутиласиз, иншааллоҳ. Агар уларда бундай имконият бўлмаса, садақа қилиб юборасиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.