frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Ўзбекистон – умумий уйимиз!

15.11.2023   1267   1 min.
Ўзбекистон – умумий уйимиз!

Мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари 16 та конфессияга эътиқод қилиб келмоқда. Ана шу ишларни янада мустаҳкамлаш ва тарғиб қилиш мақсадида шу йилнинг 14 ноябрь куни Нукус шаҳрида жойлашган "Дўстлик уйи"да "Биз бир мамлакатда яшаётган ягона халқмиз" мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти устоз ва талабалари, "Дўслик уйи" раҳбарияти, Қорақалпоқ давлат университети талабалари, қозоқ, рус, корейс ва бошқа турли миллатлар маданият уйлари вакиллари қатнашди.

Тадбирда "Дўслик уйи" ва Муҳаммад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти мутасадди вакиллари сўзга чиқиб, юртимиздаги ҳар бир миллат ва элат вакиллари ўз ўрнига эгалиги, бағрикенглик ғояси асосида барчанинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши таъкидлади.

Маросим якунида юртимиз тинчлиги ва осойишталигини сўраб хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Меҳр ва мурувват ҳар бир хонадонга кириб бормоқда

17.09.2026   14878   1 min.
Меҳр ва мурувват ҳар бир хонадонга кириб бормоқда

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида «Инсон қадри улуғланган юртда меҳр ва эътибор ҳар бир хонадонга кириб боради» шиори остида хайрли тадбир ўтказилди.


Мазкур ташаббусга Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Фарҳод Кушаков ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили, бош имом-хатиб Раҳматилло домла Усмонов бошчилик қилди.


Тадбир доирасида шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ва бемор фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюрдилар.


Самимий мулоқотлар давомида фуқароларнинг ҳол-аҳволи ва эҳтиёжлари ўрганилиб, уларга маънавий далда берилди. Хонадон эгаларига байрамона кайфият улашиш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари, эҳсон ва совға-саломлар топширилди.


Шунингдек, имом-хатиблар юртдошларимиз билан оила мустаҳкамлиги, ўзаро меҳр-оқибат, сабр-қаноат ҳамда саховатнинг фазилатлари ҳақида диний-маърифий суҳбатлар олиб бордилар. Бу каби хайрия тадбирлари жамиятда ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга, одамлар қалбида эртанги кунга ишонч уйғотишга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Қашқадарё вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Меҳр ва мурувват ҳар бир хонадонга кириб бормоқда Меҳр ва мурувват ҳар бир хонадонга кириб бормоқда Меҳр ва мурувват ҳар бир хонадонга кириб бормоқда
Ўзбекистон янгиликлари