Дубай ҳукумати муқаддас рўза ойи муносабати билан маҳаллий кафе ва ресторанлар фаолиятига чеклов қўйди.
Муниципалитет қарорига кўра, бутун Рамазон ойида умумий овқатланиш шохобчалари эгалари пешайвонларда овқатни тортиш ва уни кўчада ҳаммага кўрсатиб қўйиш таъқиқланди. Mynamaz.ru хабарига кўра, ушбу чеклов меҳмонхоналардаги ресторанларга тааллуқли эмас.
Аввалроқ, Рамазон ойи давомида Дубайга ташриф буюрган россиялик сайёҳ бу даврни дам олиш учун идеал вақт деб атаган эди. Қолаверса, у миллий таомлар билан ифторлик, маданий тадбир ва савдо-сотиқдаги чегирмаларни ижобий ҳолат сифатида айтиб ўтган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Бугун, 11 февраль куни Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри «Саид ибн Ваққос» жоме масжидида намунавий-амалий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида ўтказилди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъуллари, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, вакиллик ходимлари, туман бош имом-хатиби ва отинойилари, шунингдек, отинойилар, “Ҳаж – 2024” зиёратчилари, маҳаллалар раислари иштирок этди.
Маҳаллаларга чиқилиб, муаммоли бештадан оила ўрганилди.
Тумандаги масжидларда пешин намозидан сўнг намозхонларга ЎМИ раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов ҳамда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов мавъизалар қилиб беришди.
Сўнгра имомларнинг йўналишга оид ҳисоботлари тингланиб, хайрли дуолар билан ташриф ўз ниҳоясига етди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати