Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Август, 2025   |   20 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:03
Қуёш
05:31
Пешин
12:33
Аср
17:21
Шом
19:28
Хуфтон
20:49
Bismillah
14 Август, 2025, 20 Сафар, 1447

РЎЗАДОР ЗОНТ ЮТИШИ МУМКИНМИ?

22.04.2021   2274   2 min.
РЎЗАДОР ЗОНТ ЮТИШИ МУМКИНМИ?

— Ошқозон касаллиги билан бемор бўлган кишига махсус мослама – зонт юттириш орқали ташхис қўйилади. Бунда зонт ютаётган бемор рўзадор бўлса унинг рўзаси бузиладими?

— Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ошқозон текширув мосламаси (зонт) деганда – оғиз орқали ютилиб, бир учи ташқарида қолиб, иккинчи учи ошқозонга етиб борадиган тиббий қурилма тушунилади. Ушбу мосламадан асосан ошқозонни тасвирга олиш ва ундаги касалликка ташхис қўйиш учун фойдаланилади. Ташхис амалиёти тугаганидан сўнг мазкур мослама оғиз орқали қайта чиқариб олинади.

Бемор рўзадор ҳолида ошқозон текширув мосламаси (зонт)ни қуруқ ҳолида ютса, унга ёғ ёки бирор дори воситаси суртилмаган бўлса – бу унинг рўзасини бузмайди. Чунки ҳанафий мазҳабининг умумий қоидасига кўра қорин қисми(жавф)га кирган нарса у ерда ўрнашиб қолсагина рўзани бузади. Бу ҳақда Имом Косоний бундай дейдилар: “Ичкарига кирган нарсанинг ўша ерда ўрнашиб қолиши рўза бузилишининг шартидир” (“Бадойиъус Санойиъ”).

Фиқҳий манбаларимизда ушбу қоидага қуйидаги ҳолатни мисол қилиб келтирилган: “Агар бирор таомга ип боғлаб ҳалқумидан ўтказса (яъни ютса), ипнинг бошқа тарафи қўлида қолса, рўза очилмайди. Ип узилиб кетса рўза очилади” (“Баҳрур-роиқ”).

Демак, ошқозон текширув мосламасининг бир учи ташқарида қолиб, тўлиқ ичкарига кирмагани ҳамда ошқозонда ўрнашмагани сабабли рўзани очмайди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, юқорида айтиб ўтилганидек зонт ютиш жараёнида унга ёғ ёки дори суртилмаган, қуруқ ҳолатда бўлиши лозим. Акс ҳолда рўза очилади. Воқеликда эса ёғ суртилмаган ҳолда зонт ютиш бемор учун катта машаққат туғдиради. Баъзан мослама учидаги тасвирга олиш қурилмасини ошқозонга сув юбориш орқали тозалаб туриш зарурати пайдо бўлади. Сувнинг ичкарига кириши билан шубҳасиз рўза бузилади.

Зонт орқали ошқозонни текшириш асносида юқоридаги каби ноқулайликлар келиб чиқадиган бўлса, бемор шариатнинг умумий рухсатидан фойдаланиб, ўша кунги рўзани Рамазондан кейин бир кун тутиб бериши мумкин.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

​313 та ҳаётий зийнат қоида (2-қисм)

11.08.2025   11616   6 min.
​313 та ҳаётий зийнат қоида (2-қисм)

313 та ҳаётий ЗИЙНАТ қоидалари

ни

УЛУҒ  УСТОЗ  УЛАМОЛАРИМИЗ  баён  қилиб  берганлар:

             (2-қисм)

101)  Сахийлик – бойнинг зийнати.

102)  Очиққўллик – сахийнинг зийнати.

103)  Кўп йиғи – хавф ва қўрқишнинг зийнати.

104)  Улуғворлик – пошшолар зийнати.

105)  Миннатни тарк қилиш – эҳсоннинг зийнати.

106)  Ҳалоллик – ишнинг зийнати.

107)  Хушуъ – намознинг зийнати.

108)  Дўппи – ўзбекнинг зийнати.

109)  Бунёдкорлик – меҳнатнинг зийнати.

110)  Савод – билимнинг зийнати.

111)  Илм – инсониятнинг зийнати.

112)  Сабр – бало-офатнинг зийнати.

113)  Донолик – тажрибанинг зийнати.

114)  Мулоҳазалилик – фикрнинг зийнати.

115)  Сўзда туриш – эркакнинг зийнати.

116)  Вақтга риоя – масъулиятнинг зийнати.

117)  Қалб мусаффолиги – яхши инсоннинг зийнати.

118)  Тинчлик – юртнинг зийнати.

119)  Бирдамлик – миллатнинг зийнати.

120)  Ҳур фикр – эркинликнинг зийнати.

121)  Тоат-ибодат – руҳнинг зийнати.

122)  Адолат – давлатнинг зийнати.

123)  Ибрат – ўтганлар ҳаётининг зийнати.

124)  Хотира – инсон қадрининг зийнати.

125)  Қалб юмшоқлиги – раҳм-шафқатнинг зийнати.

126)  Яхши сўз – забоннинг зийнати.

127)  Бардош – синовларнинг зийнати.

128)  Қувонч – юракнинг зийнати.

129)  Қаноат – ҳаётнинг зийнати.

130)  Ҳушёрлик – онгнинг зийнати.

131)  Қалб тозалиги – имоннинг зийнати.

132)  Яхши ният – амалнинг зийнати.

133)  Ҳаётбахш сўз – дилнинг зийнати.

134)  Қаноатлилик – қўшнининг зийнати.

135)  Йўлбошчилик – жамоанинг зийнати.

136)  Тинч уйқу – хотиржамликнинг зийнати.

137)  Яхши уйқу – соғломликнинг зийнати.

138)  Ҳалол меҳнат – деҳқоннинг зийнати.

139)  Ташаккур – инсонийликнинг зийнати.

140)  Сўзда тозалик – тилнинг зийнати.

141)  Тарбия – келажакнинг зийнати.

142)  Ибратли ҳаёт – авлоднинг зийнати.

143)  Меҳр-муҳаббат – турмушнинг зийнати.

144)  Ҳурфикрлилик – замонавийликнинг зийнати.

145)  Тўғрилик – ҳукмнинг зийнати.

146)  Салоҳият – ёшларнинг зийнати.

147)  Қувват – жасурнинг зийнати.

148)  Ҳарф таниш – болаликнинг зийнати.

149)  Диққат – ўқишнинг зийнати.

150)  Улуғ орзу – қалбнинг зийнати.

151)  Бардошлик – дарвешнинг зийнати.

152)  Қайтмаслик – отанинг зийнати.

153)  Вафодорлик – хотиннинг зийнати.

154)  Қаноатлилик – кўнгилнинг зийнати.

155)  Ишонч – оилавий муносабатларнинг зийнати.

156)  Ҳамкорлик – жамиятнинг зийнати.

157)  Ижодийлик – ёшларнинг зийнати.

158)  Тиниқлик – кексаларнинг зийнати.

159)  Тиниқ фикр – кексанинг зийнати.  

160)  Тарбия – ота-онанинг зийнати.

161)  Тузук фикр – ёшнинг зийнати.

162)  Ҳақиқатни айтиш – олимнинг зийнати.

163)  Ботиний поклик – зоҳиднинг зийнати.

164)  Иложсизликка чора – моҳир устанинг зийнати.

165)  Чин дилдан ишлаш – яхши ишчининг зийнати.

166)  Ҳурмат – барча инсоний алоқаларнинг зийнати.

167)  Тузук йўл – саёҳатнинг зийнати.

168)  Тартиб – пошшонинг зийнати.

169)  Тезкорлик – савоб излагувчининг зийнати.

170)  Мевадорлик – дарахтнинг зийнати.

171)  Қанот – қушнинг зийнати.

172)  Қаноатли меҳнат – ишбилармоннинг зийнати.

173)  Қаҳрдорлик – ёвузнинг зийнати.

174)  Умумийлик – инсониятнинг зийнати.

175)  Гўзал сўз – сўзлашувнинг зийнати.

176)  Устоз – илм йўлининг зийнати.

177)  Савол – билим олишнинг зийнати.

178)  Хотира – миллатнинг зийнати.

179)  Виждон – инсон қалбининг зийнати.

180)  Юздаги нур – тақвонинг зийнати.

181)  Сувдаги тозалик – ҳаётнинг зийнати.

182)  Яхши ният – ҳар бир ишнинг зийнати.

183)  Яхши дўст – танловнинг зийнати.

184)  Саҳар – ибодат вақтининг зийнати.

185)  Илк қадам – болаликнинг зийнати.

186)  Яхши зеҳн – ақлнинг зийнати.

187)  Сузувчи булут – осмоннинг зийнати.

188)  Бедорлик – ватан посбонининг зийнати.

189)  Ватан – миллатнинг зийнати.

190)  Қалб нури – имоннинг зийнати.

191)  Савоб – ҳар бир яхши ишнинг зийнати.

192)  Севги – қалб мувозанатининг зийнати.

193)  Тилак – дуонинг зийнати.

194)  Ўзаро тушуниш – оилавий бахтнинг зийнати.

195)  Бахт – шукрнинг зийнати.

196)  Ёрдам бериш – инсонийликнинг зийнати.

197)  Ибратли сўз – устозликнинг зийнати.

198)  Ҳушёр кўз – кузатувчанликнинг зийнати.

199)  Бошқаларни тинглаш – ҳурматнинг зийнати.

 200) Қариялар дуоси – авлоднинг зийнати.

             (Давоми бор...)

Иброҳимжон домла Иномов