Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Май, 2025   |   9 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:42
Қуёш
05:13
Пешин
12:25
Аср
17:20
Шом
19:30
Хуфтон
20:55
Bismillah
07 Май, 2025, 9 Зулқаъда, 1446

Имом-хатиблар ташаббуси билан Рамазоннинг илк ҳафтасида қарийб 2 миллиард сўмлик хайрия қилинди

20.04.2021   3426   1 min.
Имом-хатиблар ташаббуси билан Рамазоннинг илк ҳафтасида қарийб 2 миллиард сўмлик хайрия қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги имом-хатиблар муборак рамазон ойида катта хайрли ишларни амалга оширмоқда. Рамазон ойининг илк хафтасида имом-хатиблар саховатпеша инсонлар ва ҳомийларни жалб қилган ҳолда, аҳолимизнинг боқувчисини йўқотган, имконияти чекланган ва кам таъминланган оилаларга жами 1 989 120 504 (бир миллиард тўққиз юз саксон тўққиз миллион беш юз тўрт) сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим кечак ва зарур рўзғор анжомларини эҳтиёжманд оилаларга тарқатишди.

Телевидение ва радиода 80 га яқин кўрсатув ва эшиттиришларда Рамазони шариф фазилати ва бошқа долзарб мавзуларда чиқишлар қилишди. Интернет сайти ва ижтимоий тармоқларда турли мавзуларда 400 га яқин видео роликлари қўйилди. Ёшлар таълим тарбияси ва турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш мақсадида 100 дан зиёд маърузали чиқишлар амалга оширилди.

Аллоҳ таоло имомларимизнинг қилаётган хайрли амалларига кўмакчи бўлсин, эҳтиёжманд инсонларга қилинаётган хайрли ишларнинг файзини бунданда зиёда айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Аллоҳим, бу менинг садақам

23.04.2025   5104   1 min.
Аллоҳим, бу менинг садақам

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” (Тавба сураси, 103-ояти)ни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.


Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб намозида Бақара сурасини зам қилиб ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.


Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: «Ва бирингизга ўлим келиб: Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам, демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг» (Мунофиқун сураси, 10-оят), деб айтилган.

Нима учун “умра қиламан”, “намоз ўқийман” ёки “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди?!

Уламолар айтишади: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.

Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади.