facebook.com › posts. Мусулмон оламида масжидларнинг ўрни беқиёс. Улар нафақат ибодат, балки маърифат, саховат, ахборот алмашинуви марказлари ҳамдир. Эътиборингизга дунёдаги энг йирик масжидлар еттилигини келтириб ўтамиз.
Масжид ул-ҳаром. Макка, Саудия Арабистони
Энг улкан, барча мусулмонлар талпинувчи мўътабар масжид. Умумий саҳни 400 минг кв. метр бўлиб, 1,1 миллион намозхонни сиғдира олади. Бу кўрсаткич ҳаж мавсумида 4 миллион нафарга қадар ортади. Каъба эшиги 280 килограммлик соф олтиндан ясалган. Ҳар бирининг баландлиги 90 метрдан ортиқ тўққизта минораси, тўртта бош дарвозаси, қирқ битта эшиги бор.
Қуръони Каримда «Масжидул ҳаром» ибораси бир неча хил маънони англатади, гоҳида «ҳарам» маъносида келади. Маккаи Мукаррама шаҳри атрофида белгиланган махсус чегара билан ўралган, шаҳар ва унинг атрофидаги муайян жойларни ўз ичига олган минтақадир. Бу ҳудуд, Пайғамбаримиздан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, Аллоҳ таоло осмонлар-у ерни яратган кунида ҳаром қилинган. У Аллоҳнинг ҳурмати ила қиёмат кунигача ҳаромдир: дарахти кесилмайди, ўсимлиги юлинмайди, ҳайвонлари овланмайди ва бу ерда уруш қилиб бўлмайди. Ичида ва атрофида ёмонликлар, шариатда кўрсатилган бир қанча ишларни қилиш ҳаром бўлган масжиддир. Марказий Осиёда, хусусан Ўзбекистонда ҳам бир қатор йирик масжидлар жойлашган. Жумладан, 2018 йил Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Туркия билан ҳамкорликда қуриб битказилган масжид бир вақтда 20 минг намозхонни сиғдира олади. Остонадаги «Ҳазрат Султон» масжиди эса 11 гектар ҳудудда жойлашган бўлиб, умумий майдони 17 минг квадрат метрдан ортиқ, сиғими 5 минг киши.
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида жорий йил ишга тушиши кутилаётган Марказий Осиёнинг энг йирик масжиди ўз бағрига 120 минг кишини сиғдиради. Қатарлик ҳомийлар кўмагида 2009 йилдан буён қурилаётган бу масжид битганидан сўнг дунё етакчилари сафидан жой ола билади.
«Ҳазрати имом» мажмуаси Ўзбекистондаги энг йирик масжид ҳисобланади, Андижон вилояти Асака туманидаги «Холид ибн Валид» масжиди ҳам йирик масжидлар қаторида туради.
***
Набавий масжиди (Масжид ун-набий), Мадина, Саудия Арабистони
Мадинаи Мунавварадаги барча мусулмонлар учун табаррук масжид – Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пайғамбарнинг масжиди. Масжид қурилишида Расулуллоҳнинг (с.а.в.) шахсан ўзлари иштирок этган. Мажмуа ичида Пайғамбар (с.а.в.) ҳамда Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Ҳаттоб (розияллоҳу анҳум) қабрлари жойлашган. Ушбу масжид кейинчалик Ҳазрати Умар ва Усмон (розияллоҳу анҳум) томонидан бир неча бор таъмирланиб, кенгайтириб борилган. 105 метрли иккита, 75 метрли тўртта минораси, ўзи очиб-ёпиладиган 27та томи, 400дан ортиқ устуни, 6800 қандили бор. Саҳни 100 минг кв. метрдан ортиқ бўлиб, бир вақтда 1 миллиондан зиёд кишини бағрига сиғдира олади.
***
Фейсал масжиди. Исломобод, Покистон
Дунёдаги энг катта масжидлар орасида тўртинчи ўринда турувчи Фейсал масжиди 90 метр баландликдаги тўрт минора билан ўралган. Бу иншоот қурилиши 1976 йил бошланиб, 1986 йилда якунланган. Масжиднинг умумий саҳни 5 минг кв. метрни ташкил этади ва 300 мингга яқин намозхонни сиғдира олади. Лойиҳаси анъанавий масжидларни эслатмаслиги туфайли қурилиш жараёнида кўплаб норозиликлар келиб чиққан. Кўринишидан бадавийлар ўтовини эслатувчи мажмуа тўлиқ қуриб битказилгач, маҳобати, қулайлиги билан барчага манзур бўлган.
И.Абдухолиқов тайёрлади,ЎзА
Болалар билан муомала қилиш услуби
Эрингизнинг ҳурматини жойга қўйинг!
Эркак кишининг оилада оила бошлиғи, ота сифатида ўз ўрни бўлмоғи лозим. Бунинг учун аёл киши турмуш ўртоғига нисбатан меҳр-муҳаббатли, айниқса, фарзандларининг олдида отанинг ҳурматини жойига қўймоғи керак. Солиҳа аёл ҳар қандай вақтда оталарининг буюк шахс эканини билдириб туради ва отани ҳурмат қилиш, уни яхши кўришда болаларига ўрнак бўлиб, амалий йўл кўрсатади. Фарзандларига отасининг гўзал хислатларини ўрнак сифатида айтиб беради. Онанинг фарзандига: “Мана шундай қилсанг отанг сендан хурсанд бўлади. Бундай қилмагин, дадангнинг жаҳллари чиқади. Дадангнинг сендан жаҳли чиқса, Аллоҳнинг ҳам ғазаби келади”, дея панд-насиҳатлар қилмоғи мақсадга мувофиқдир.
Арзимас бўлса ҳам ҳадялар беринг!
Фарзандингизга кичик бўлса-да, ҳадялар беринг. Байрам кунлари, бирор муваффақиятга эришганликлари муносабати билан, айниқса, ҳайит кунлари буни унутманг. Бу билан фарзандингизнинг сизга бўлган меҳр-муҳаббати, эътибори ортади, кайфияти кўтарилади, яхшиликлар сари интилади. Совғаларингиз ичида у қизиққан китоблар бўлса, ундан-да яхши.
Фарзандингизга қулоқ солинг!
Фарзандингиз боғчасида ёки мактабида нима бўлганини айтиб бериш учун олдингизга келса, унинг шаштини қайтарманг. Сўзларини диққат билан тингланг. У сиз билан ўзининг ҳис-туйғуларини бўлишмоқчи бўлади. Фарзандингизнинг муваффақиятларини рағбатлантиринг, агарда у имтиҳондан юқори баҳо олса, йилни аъло баҳоларга якунлаб, мақтов ёрлиғи билан тақдирланса, сиз ҳам фарзандингизни муносиб баҳоланг, ширин сўзларингиз билан уни янада илҳомлантиринг.
Фарзандларингиз билан ҳазиллашиб туринг!
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам болалар билан ҳазиллашар ва уларга меҳр кўрсатар эдилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам неваралари Ҳасайинни ўпдилар. У зотнинг олдиларида тамиймлик Ақро ибн Ҳобис ўтирган эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Менинг ўнта болам бор, улардан биронтасини ҳам ўпмаган эканман”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Раҳм қилмаган кишига раҳм қилинмайди” [1], дедилар».
Набий алайҳиссалом болалар билан ҳазиллашар, уларнинг бошларини силар эдилар. Болалар эса у зотнинг тафтини, меҳрини ҳис қилишарди. Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан менинг бошимни силадилар ва: “Аллоҳ, Жаъфарга боласи учун ўринбосар бўл” [2], дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам болаларнинг яноқларини силаганлари борасида “Саҳиҳи Муслим”да ривоят келтирилади. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим, кейин у зот уйларига чиқиб кетдилар, мен ҳам бирга қўшилиб олдим, йўлда иккита ёш бола у зотнинг қаршиларидан чиқди, ҳар бирининг яноқларини алоҳида-алоҳида силаб қўйдилар”.
Муовийя розияллоҳу анҳу: “Кимнинг кичик ёшдаги фарзанди бўлса, фарзанди билан муносабатда ўзини болалардек тутсин”, деганлар.
Ҳассон Шамсий Пошонинг
“Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар” номли китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Илҳом Оҳунд, Абдулбосит Абдулвоҳид таржимаси.
[1] Муттафақун алайҳ.
[2] Имом Ҳоким ривояти.