Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Май, 2025   |   23 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:22
Қуёш
04:59
Пешин
12:25
Аср
17:28
Шом
19:44
Хуфтон
21:15
Bismillah
21 Май, 2025, 23 Зулқаъда, 1446

Яна икки қоримиз Россияга жўнаб кетди

13.04.2021   1983   1 min.
Яна икки қоримиз Россияга жўнаб кетди

Жорий йилда ўзбекистонлик қориларни хориж давлатларга юбориш давом этмоқда. Куни кеча 2 нафар қоримиз Россия Федерацияси шаҳарларига жўнаб кетишди.

Россия Федерацияси Узоқ шарқ мусулмонлари диний идораси таклифига кўра, Тошкент шаҳридаги “Тўлқин Акром ўғли” масжиди имом ноиби Жамолиддин Қодиров ва “Саид Ваққос ота” масжиди имом ноиби Фазлиддин Мамадалиев Владивосток ва Жанубий Сахалин шаҳарларида мутасадди вакиллар томонидан кутиб олинди.

Қориларимиз Рамазон ойи давомида таровиҳ намозларида Қуръони каримни масжид қавмига хатм қилиш билан бирга диний-маърифий суҳбатлар ҳам ўтказишади.

Аллоҳ таолодан қориларимизга ўзга юрт меҳробларида нусрат тилаб, юзлари ёруғ, ҳифзлари мустаҳкам бўлишини, буюк алломаларимиз каби Ватанимиз довруғини баланд кўтарсин.

Сафар тафсилотлари ҳақида порталимиз орқали хабар бериб борамиз, иншоаллоҳ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Рўзғорда етишмовчилик бўляптими?

19.05.2025   5307   1 min.
Рўзғорда етишмовчилик бўляптими?

Мишарий Харроз раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

“Нолияпсанми?

Ҳовли-жойинг торлик қиляптими?

Ёки яшашинг ва турмушингдаги мушкулотлар кўпми?

Ёки уйингдаги эҳтиёжларинг тез тугаб қоляптими?

Ёки оиланг, рўзғорингда етишмовчилик бўляптими?

У ҳолда сенга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиган қуйидаги дуоларини далолат қиламан. Уни тажриба қилиб кўриб, шахсий ҳаётимда ажиб таъсирини кўрганман: “Аллоҳуммағфирлий занбий, ва вассиъ лий фий дарий, ва барик лий фий ризқий! (Роббим, гуноҳларимни кечир. Ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер).

Бунга риоя қиларкансан, тез орада уйингдаги ҳолатни ўзгаришини кўрасан, иншааллоҳ!”.