Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Январ, 2025   |   13 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:23
Қуёш
07:47
Пешин
12:37
Аср
15:35
Шом
17:19
Хуфтон
18:38
Bismillah
13 Январ, 2025, 13 Ражаб, 1446

“Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юртида соҳа вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди  

9.04.2021   1451   1 min.
“Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юртида соҳа вакиллари билан очиқ  мулоқот ўтказилди   

Жорий йилнинг 8 апрель куни “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари иштирокида Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов, мудир ўринбосари А.Дўсматов ва Тошкент ислом институти ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори У.Ходжаевлар билан очиқ суҳбат ўтказилди.

Суҳбат давомида бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳатлар, таълим жараёнидаги ўзгариш ва янгиликлар муҳокама қилиниб, талабалар томонидан берилган барча  саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов тамонидан батафсил жавоб берилди. Шунингдек, мудир ўринбосари А.Дўсматов томонидан талабаларга таълим олиш жараёнида зарур бўладиган кўрсатма ва тавсиялар бериб, илм олиш фазилатлари ҳақида ўзининг маслаҳатлари билан ўртоқлашди.

Шундан сўнг Тошкент ислом институти проректори У.Ходжаев сўзга чиқиб ўқув жараёнида амалга оширилаётган ишларни  янада такомиллаштириш тўғрисида ўзининг фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

 

 

Билим юрти маънавият ва маърифат ишлари

бӯйича директор ӯринбосари

А.Ережепов

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Тўламаган йўлкираларимни қандай адо этаман?

10.01.2025   5524   1 min.
Тўламаган йўлкираларимни қандай адо этаман?

Cавол: Коллежда ўқиб юрган вақтларимда баъзан автобусдан йўлкирани бермасдан тушиб кетардим. Бу ишнинг оғир гуноҳ эканини англаб етдим. Буни қандай тўғриласам бўлади? Тахминий ҳисоблаб, садақа қилсам бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Сиз бу ишингиз учун аввало истиғфор айтиб, тавба қиласиз. Тўламаган йўлкираларингизни тахминий ҳисоблайсиз ҳамда ўзингиз фойдаланган автобуслар бошқармасидан йўлкиралар тўланадиган ҳисоб рақамлари бўлса, қарзларингизни шунга ўтказиб қўясиз ва шу билан зиммангиздаги юкдан қутиласиз, иншааллоҳ. Агар уларда бундай имконият бўлмаса, садақа қилиб юборасиз.

Шуни ёдда тутиш лозимки, бировларнинг ҳақлари энг аввало эгасига қайтариш шарт бўлади. Эгаси ёки унинг меросхўрларини топишнинг иложи умуман бўлмагандагина унинг номидан садақа қилинади. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Мақолалар