Жорий йилнинг 8 апрель куни “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари иштирокида Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов, мудир ўринбосари А.Дўсматов ва Тошкент ислом институти ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори У.Ходжаевлар билан очиқ суҳбат ўтказилди.
Суҳбат давомида бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳатлар, таълим жараёнидаги ўзгариш ва янгиликлар муҳокама қилиниб, талабалар томонидан берилган барча саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов тамонидан батафсил жавоб берилди. Шунингдек, мудир ўринбосари А.Дўсматов томонидан талабаларга таълим олиш жараёнида зарур бўладиган кўрсатма ва тавсиялар бериб, илм олиш фазилатлари ҳақида ўзининг маслаҳатлари билан ўртоқлашди.
Шундан сўнг Тошкент ислом институти проректори У.Ходжаев сўзга чиқиб ўқув жараёнида амалга оширилаётган ишларни янада такомиллаштириш тўғрисида ўзининг фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Билим юрти маънавият ва маърифат ишлари
бӯйича директор ӯринбосари
А.Ережепов
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ватанни ҳимояси ҳақида бундай деганлар:
“Икки кўзни (кўз эгаларини) дўзах ўти куйдирмайди. Бири Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни, иккинчиси Ватан ҳимоясида ухламай бедор бўлган кўзни”.
Шу замин сарҳадларини кўз қорачиғидек қўриқлаб келаётган барча ватандошларимизни тану-жонларини саломат, қилаётган барча хайрли ишларида Яратган ёр ва мадодкор бўлсин!
14-январь - "Ватан ҳимоячилари куни" муборак бўлсин!
https://t.me/shayx_nuriddinxoliqnazar