Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Январ, 2025   |   5 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:49
Пешин
12:33
Аср
15:26
Шом
17:10
Хуфтон
18:30
Bismillah
04 Январ, 2025, 5 Ражаб, 1446

Макка, Мадина ва Қуддусга виртуал саёҳат қилиш мумкин

7.04.2021   1557   1 min.
Макка, Мадина ва Қуддусга виртуал саёҳат қилиш мумкин

Бутун дунёдаги мусулмонлар Рамазон ойида Макка, Мадина ва Қуддусдаги муқаддас жойларга виртуал тарзда ташриф буюриши мумкин.

Se-ma-for Studio томонидан ишлаб чиқилган 3D дастури ёрдамида фойдаланувчилар Маккадаги Ҳарам масжиди, Мадинадаги Пайғамбар масжиди ва Қуддусдаги "Ал-Ақсо" масжидига интерфаол тарзда экскурсия қилади.

Шунингдек, Муқаддас шаҳарларнинг яқинидаги Арафа ҳудуди, Жамарат устунлари, Муздалифа ҳудуди ва ўтказилаётган кўргазмаларга ҳам виртуал томошо қилса бўлади.

Дастурда араб, инглиз, турк, форс, урду, малай ва индонез тиллари мавжуд.

 

Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Сенга нима бўлди?

3.01.2025   668   1 min.
Сенга нима бўлди?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Жаҳл: «Муҳаммад сизнинг олдингизда юзини тупроққа теккизадими (сажда қиладими)?» деди. «Ҳа», дейишди. «Лот ва Уззо билан қасамки, агар шундай қилганини кўрсам, албатта, бўйнини оёғим билан босаман ёки юзини тупроққа ишқайман», деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, намоз ўқий бошладилар. Бўйинларига оёғи билан босади, деб ўйлашди. Аммо бирдан у ортига қараганча қўли билан юзини тўсиб қоча бошлади. Шунда унга: «Сенга нима бўлди?» дейишди. «Мен билан унинг орасида оловли хандақ бор. Анавилар... қанотлар бор», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар у менга яқинлашганида уни фаришталар парча-парча қилиб олиб кетишар эди», дедилар.

Шунда Аллоҳ азза ва жалла – билмадим, Абу Ҳурайранинг ҳадисидами ёки унга етган нарсадами – «Йўқ! Албатта, инсон туғёнга кетади»дан «Йўқ! Унга итоат этма»гача нозил қилди ва у зотга амр қилган нарсасини амр қилди» (Муслим ривоят қилган).

Мақолалар