АҚШ энергетика вазирлигининг Принстон Плазма физикаси лабораторияси (PPPL) олими Фотима Иброҳимий бир кун келиб инсонларни Марсга олиб чиқа оладиган янги термоядро ракетасини ихтиро қилди.
Ушбу двигатель ёрдамида Ердан Марсгача 55 млн км масофани икки кундан кам вақт ичида босиб ўтиш мумкин. Иброҳимийнинг термоядро двигатели космик кемани секундига 500 километрга – соатига 1,8 миллион километрга тезлаштира олади.
Mynamaz.ru маълумотларга кўра, Иброҳимий киритган янгилик зарраларни кўчириш учун электр майдонларидан фойдаланадиган замонавий ракета двигателларига қараганда 10 баробар тезроқ Қизил сайёрага космик қаҳрамонларни етказиб беради.
"Бу ғоя илк бор мен кеманинг устида ўтирганимда ва автомобилда газ чиқиши ва юқори тезликда чиқинди газ зарралари ўртасидаги ўхшашликлар ҳақида ўйлаётганимда 2017 йилда туғилган эди", - олимнинг сўзларидан иқтибос келтиради Dailymail нашри.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Шу йил 3-7 январь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг 237 нафар педагог-ўқитувчилари учун қисқа муддатли малака ошириш ўқувлари ташкил этилди.
Ўқув-машғулотлари махсус режа ва дарс жадвали асосида бўлиб ўтди. Дарслар замонавий ахборот технологиялари ва интерфаол услублар ёрдамида ўтилди. Унга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳудудий бошқармалари, юртимиздаги етакчи олий таълим муассасаларидан маърузачилар таклиф қилинди.
Малака ошириш давомида педагог-ўқитувчиларнинг давлат ва дин муносабатлари, ўқув жараёнида педагогик технологиялардан унумли фойдаланишда билим ва кўникмаларини юксалтириш, талабалар орасида мутаассиблик ва радикаллашувнинг олдини олиш, таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича масъулиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур ўқув-машғулотларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга сертификатлар тақдим этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати