Ўзбекистон элчиси Улуғбек Розуқулов Индонезия Миллий кутубхонаси директори Муҳаммад Шариф Бандо билан музокаралар ўтказди. Унда икки мамлакат миллий кутубхоналари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида шу йил апрель ойида кутубхонанинг катта кино залида Абу Али ибн Синога бағишланган "Шарқдан нур" ҳужжатли фильми бир ҳафта давомида Индонезия жамоатчилиги намойиш этилади.
Шунингдек, Индонезия томони ўзбек мутахассислари Имом ал-Бухорий, Баҳоуддин Нақшбандий, Ал-Хоразмий, Аҳмад Ал-Фарғоний ва Муҳаммад Ал-Мотуридий ҳаёти ва ижодига бағишланган инглиз тилида қатор махсус вебинарлар ўтказиш истагини билдирди.
Маълумот учун, Индонезия миллий кутубхонаси 1980 йилда ташкил этилган. Китоб фонди 23 миллион донага яқин босма нашр ва 4 миллиардга яқин электрон нашрларга эга. Мамлакат қонунига кўра, кутубхона директори вазир мақомига эга.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри “Амир ўғли Ҳасанбой” жоме масжиди