Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Июл, 2025   |   21 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:24
Қуёш
05:04
Пешин
12:34
Аср
17:40
Шом
19:58
Хуфтон
21:31
Bismillah
16 Июл, 2025, 21 Муҳаррам, 1447

Саудия Арабистони яшил дунё ташкил қилишда глобал лидер бўлишга интилади

03.04.2021   1303   1 min.
Саудия Арабистони яшил дунё ташкил қилишда глобал лидер бўлишга интилади

Саудия Арабистони глобал иқлим ўзгаришига қарши курашда иккита йирик лойиҳа амалга оширилишини маълум қилди. Хусусан, Қиролликнинг Валиаҳди Mуҳаммад бин Салмон Ал Сауд қиролликнинг кўкаламзорлаштириш дастурини маъқуллади, унинг доирасида кейинги ўн йилликлар давомида 10 миллиард туп дарахт кўчатлари ўтқазилади.

Шу билан бирга, минтақа бўйлаб 40 миллиард туп кўчатни экишни кўзда тутувчи "яшил Яқин Шарқ" дастурини ишга тушириш режалаштирилган.

Шаҳзода Муҳаммаднинг айтишича, энг йирик нефть ишлаб чиқарувчи сифатида Саудия Арабистони иқлим ўзгариши оқибатларини енгиш учун масъулиятнинг улушидан хабардор ва "яшилроқ дунё яратишда глобал лидер бўлишга интилади".

Mynamaz.ru маълумотларига кўра, энди минтақа учун энг катта экологик муаммо чўлларнинг бостириб боришидир. Қум бўронларидан йиллик йўқотишлар 13 млрд долларни ташкил қилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Намоздан кейинги зикрлар қандай айтилади?

16.07.2025   795   2 min.
Намоздан кейинги зикрлар қандай айтилади?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Намоздан кейин имом «Оятал курсий»ни бошидан ўқиганда жамоат қолганини ичида давом эттирадими ёки бошидан бошлайдими? Зикрларни айтишдачи?


Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Намоздан кейин оятал курсий ва тасбеҳларни айтиш мустаҳаб амал саналиб, уларни имом ҳам, жамоат ҳам ўқишлари мандуб, яъни гўзал ва савобли иш ҳисобланади. Шунинг учун имом бошлаб берганидан кейин жамоатдагилар ҳам оятал курсийни бошидан ўқийдилар.

Шунингдек, тасбеҳларни 33 тадан айтадилар. Имом уларни овоз чиқариб бошлаб беришининг сабаби жамоатга айтиладиган зикрни эслатиш учундир.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом фарз намозлардан кейин «Оятал курсий»ни ўқишнинг фазилати ҳақида бундай дейдилар: “Ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсийни ўқиса, кейинги намозгача Аллоҳ таолонинг зиммасида бўлади” (Имом Табароний ривоятлари).

Бошқа бир ҳадиси шарифда бундай дейилади:

“Ким ҳар бир фарз намознинг ортидан Оятал курсийни ўқиса, уни жаннатга киришдан фақатгина ўлим тўсиб туради” (Имом Насоий ривояти).

Намоздан кейин тасбеҳларни айтиш борасида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта Аллоҳу акбар, деса ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлади. Юзинчисида Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайьин қодийрни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпикларича бўлса ҳам мағфират қилинади”, дейилган (Имом Муслим ривояти).

Шунга кўра имом домла Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар дейиши ўзи учун ҳисобга ўтади. Жамоатдаги намозхонлар 33 тадан ўзлари айтишлари керак бўлади. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.