– Ким оёқ узатиб ётаверишни лозим тутса, муроду мақсадидан маҳрум бўлади.
– Ким уйқуни кўпайтирса, атрофидагилар ундан ўзиб кетади.
– Ким амални тарк қилса, орзу-умидлар ҳам уни тарк қилади.
Чўққига кўтарилишнинг асоси ўриндан туришдадир.
Аллоҳ Қуръони каримда:
"Эй ўраниб ётувчи! Кечани (ибодатда) тик туриб ўтказ!"
(Муззаммил сураси, 1-2-оятлар).
"Эй бурканиб ётган! Тур ва огоҳлантир!"
(Муддассир сураси, 1-2-оятлар), деб айтган.
Икки оятда ҳам "Ўрнингдан тур", демоқда.
Умр қисқадир, оқибатни ўйлаб, аниқ бир режа тузинг. Бир гуруҳ жаннатга ва яна бир гуруҳ дўзахга равона бўлувчидир.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Одам шу куни яратилди. У шу куни жаннатга киритилди. У шу куни жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина жума куни қоим бўлур", дедилар (Имом Термизий ривояти).