Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Апрел, 2025   |   1 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:55
Қуёш
05:23
Пешин
12:25
Аср
17:15
Шом
19:21
Хуфтон
20:44
Bismillah
29 Апрел, 2025, 1 Зулқаъда, 1446

Халқаро Қуръони карим мусобақалари раҳбарларининг умумий йиғилиши Мисрда ўтказилади

07.11.2023   1437   1 min.
Халқаро Қуръони карим мусобақалари раҳбарларининг умумий йиғилиши Мисрда ўтказилади

Порт-Саид (Миср) шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро Қуръони каримни ёддан ўқиб бериш ва диний нашидлар мусобақалари олий қўмитаси Жаҳон халқаро Қуръон мусобақалари раҳбарларининг Бош ассамблеяси мамлакат пойтахтидаги Миср масжидида бўлиб ўтишини маълум қилди.
Ҳозирги кунда ушбу шаҳарда Қуръони карим ва ибтиҳолат (дуолар ва нашидлар) ёд олиш бўйича еттинчи халқаро мусобақани ўтказишга ҳозирлик кўрилмоқда.
Ушбу халқаро мусобақа мисрлик қори, Миср ва ислом оламида Қуръони Каримнинг энг улуғ қориларидан бири Шайх Шаҳат Муҳаммад Aнвар номи билан аталади.
Танловнинг якуний босқичи 2024 йилнинг 2 – 6 февраль кунлари Порт-Саид шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими
Илёсхон Аҳмедов тайёрлади

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Ҳаж – 2025” ишчи гуруҳига катта масъулият юкланди

29.04.2025   3992   2 min.
 “Ҳаж – 2025” ишчи гуруҳига катта масъулият юкланди

Кеча, 28 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокларида “Ҳаж – 2025” мавсумини юқори даражада ўтказиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳаж делегацияси вакиллари, ишчи гуруҳи аъзолари, мингбошилар ва шифокорлар жамоаси иштирок этди.

Мажлис аввалида Муфтий ҳазратлари ҳаж қилувчи инсон Ҳақ таолонинг меҳмони экани, шу боис ҳаж амалини бажараётган кишига кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган инсон улуғ ажру савобларга ноил бўлиши ҳақида сўзладилар. Шунингдек, ҳар бир ишчи гуруҳи аъзоси ана шундай улуғ даражаларни мақсад қилиб, Раҳмоннинг меҳмонларига Ўзи рози бўладиган даражада сидқидилдан хизмат қилиши лозимлигини алоҳида қайд этдилар.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари йиғилиш давомида муборак сафарга қадар зиёратчилар билан мунтазам суҳбатлар ташкил этиш ва уларда ҳажнинг тартиб-қоидалари, фарз, вожиб ва суннатлари, ўзига хос машаққатларини тушунтириш ва зикру дуолар қилиш ва юртдошларимизнинг барча саволларига батафсил жавоб бериш зарурлигини таъкидладилар. Шунингдек, муборак заминларда ҳар бир дақиқани ғанимат билиш, тоату ибодат ила ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қилишга урғу қаратдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Обиджон Қодиров, Дин ишлари бўйича қўмита Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамов ва Шифокорлар гуруҳи раҳбари Алишер Саатов кабилар сўзга чиқиб, ташкилий ишлар, тиббий жиҳатлар, хат-ҳужжатлар, жамоавий тартиб-интизомга риоя этиш, қонун-қоидаларга амал қилиш, ҳожилар хавфсизлини таъминлаш ва огоҳликга оид муҳим тавсияларни бердилар.

Шунингдек, жорий мавсумда “Ҳаж – 2025” ишчи гуруҳи ва шифокорлар зиммасига жуда катта масъулият юклангани, шу боис ҳар ким ўз вазифасини виждонан тўла бажариши зарурлиги таъкидланди.

Тадбир якунида Ҳақ таолодан бу йилги ҳаж мавсуми муваффақиятли ўтишини сўраб хайрли дуолар қилинди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 “Ҳаж – 2025” ишчи гуруҳига катта масъулият юкланди  “Ҳаж – 2025” ишчи гуруҳига катта масъулият юкланди  “Ҳаж – 2025” ишчи гуруҳига катта масъулият юкланди  “Ҳаж – 2025” ишчи гуруҳига катта масъулият юкланди  “Ҳаж – 2025” ишчи гуруҳига катта масъулият юкланди  “Ҳаж – 2025” ишчи гуруҳига катта масъулият юкланди  “Ҳаж – 2025” ишчи гуруҳига катта масъулият юкланди  “Ҳаж – 2025” ишчи гуруҳига катта масъулият юкланди  “Ҳаж – 2025” ишчи гуруҳига катта масъулият юкланди
Ўзбекистон янгиликлари