Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Ноябр, 2024   |   29 Рабиъус сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:35
Қуёш
06:55
Пешин
12:12
Аср
15:36
Шом
17:21
Хуфтон
18:36
Bismillah
01 Ноябр, 2024, 29 Рабиъус сони, 1446

Муфтий ҳазратлари олис ҳудудда яшовчи фуқаролар ҳолидан хабар олдилар

3.02.2021   1352   1 min.
Муфтий ҳазратлари олис ҳудудда яшовчи фуқаролар ҳолидан хабар олдилар

Хабар берганимиздек, шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Фарғона вилоятининг олис ва чекка ҳудудларига сафарлари давом этмоқда. Меҳмонларга Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев, Диний идора Иш бошқарувчиси Рустам Жамилов ва бошқа мутасаддилар ҳамроҳлик қилмоқда.

Диний соҳа раҳбарлари хизмат сафари давомида муҳтарам Юртбошимизнинг ташаббуслари билан Сурия давлатининг уриш ўчоқлари бўлган ҳудудларидан “Меҳр – 3” инсонпарварлик тадбирлари натижасида она-Ватанимизга қайтарилган Фарғона вилояти Риштон тумани “Ҳуррамобод” маҳалласида яшовчи аёллар ва болалар истиқомат қилаётган хонадонларга бориб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар.

Таъкидлаш жоизки, ушбу хонадонлар республикамизнинг олис ва Қирғизистон давлати билан чегарадош ҳудудда жойлашган. Уларнинг яшаши, таълим олишига ҳукуматимиз томонидан барча шарт-шароит ва имкониятлар муҳайё қилинган.

Муфтий ҳазратлари оғир шароитларни бошидан ўтказган мазкур ватандошларимиз билан чин дилдан суҳбат қурдилар, уларнинг кўнглини илиқ сўз ва ҳадялар ила кўтардилар, ҳақларига хайрли дуолар қилдилар. Мана шундай эътибор ва эҳтиромдан хонадон аҳлларининг дилларига мамнунлик улашишилди. Ушбу оилалар бундай савобли ишлардан жуда хурсанд бўлганларини, хонадонлари ва диллари қувончга тўлганини баён этишди.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Диндан узоқлашишнинг оқибати

31.10.2024   12109   1 min.
Диндан узоқлашишнинг оқибати

Диндан узоқлашар эканмиз, асл мақсаддан, рисолатдан ва инсоний қадриятлардан йироқлашган бўламиз. Натижада жамиятда ёмонлик, зулм ҳукм суради, ёвузликка, маст қилувчи ичкиликларга қизиқиш ортади, оилага, соғлом турмуш тарзига рағбат йўқолади, ота-она билан фарзанд ўртасидаги муносабатларга ҳам футур етади, иқтисодий ҳаёт эса рибо ва қимор билан тўлиб-тошади. Оқибатда гуноҳлар кескин кўпайиб кетади.

Шу боис инсон доимо динга эҳтиёж сезади ва ундан ҳеч қачон беҳожат бўлмайди! 

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан