Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Октябр, 2024   |   03 Рабиъус сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:07
Қуёш
06:25
Пешин
12:16
Аср
16:12
Шом
17:59
Хуфтон
19:12
Bismillah
06 Октябр, 2024, 03 Рабиъус сони, 1446

Дубайда тўйга энг кўпи билан 10 киши таклиф қилинишига рухсат берилди

27.01.2021   1370   1 min.
Дубайда тўйга энг кўпи билан 10 киши таклиф қилинишига рухсат берилди

Дубайнинг инқироз ва фалокатларни бошқариш бўйича Олий қўмитаси COVID-19 инфекция юқишлари сонининг кўпайиши шароитида тўй, зиёфат ва ижтимоий тадбирларни ташкил қилишнинг янги қоидаларини эълон қилди.
Жумладан, тўй ва бошқа йиғинларга максимал 10 киши қатнашишига йўлга қўйилган ва улар энг яқин қариндошлар бўлиши керак. Қоидалар хусусий уйларда ҳам, меҳмонхона ва банкет залларида ҳам ўтказиладиган тадбирларга тааллуқли бўлиб, 2021 йилнинг 27 январидан кучга киради.
Islam.ru маълумотларига кўра, аввалроқ қўмита ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш шаҳобчалари учун янги қоидаларни эълон қилганди. Хусусан, столлар орасидаги хавфсиз масофа икки метрдан уч метргача оширилиши керак. Бундан ташқари, бир столда меҳмонларнинг рухсат этилган сони ресторанларда 10 дан еттитагача, кафеларда тўрттагача камаяди.
Gulf News хабарига кўра, сўнгги ҳафталарда COVID-19 инфекция юқиш ҳолатлари сони сезиларли даражада ошган: 2020 йилнинг декабрьойи охирида кунига ўртача мингга яқин инфекция юқиш ҳолатлари қайд этилган бўлса, сўнгги 11 кун ичида ҳар куни 3,500 га яқин ҳолат аниқланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ҳамдардлик билдирамиз

20.09.2024   5252   1 min.
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Қорақалпоғистон республикаси Тахиатош тумани бош имом-хатиби Рафатдин домла Омирзақовнинг падари  бузрукворлари Пердебай ҳожи отанинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Охират сафарига кузатилган отахон эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзанд ва невараларни ўстирдилар, чиройли тарбия қилдилар.

Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳум отахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан  Рафатдин домла Омирзақовга, у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz

Ўзбекистон янгиликлари