Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Октябр, 2024   |   29 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:03
Қуёш
06:21
Пешин
12:17
Аср
16:18
Шом
18:06
Хуфтон
19:19
Bismillah
02 Октябр, 2024, 29 Рабиъул аввал, 1446

Дубайда тўйга энг кўпи билан 10 киши таклиф қилинишига рухсат берилди

27.01.2021   1318   1 min.
Дубайда тўйга энг кўпи билан 10 киши таклиф қилинишига рухсат берилди

Дубайнинг инқироз ва фалокатларни бошқариш бўйича Олий қўмитаси COVID-19 инфекция юқишлари сонининг кўпайиши шароитида тўй, зиёфат ва ижтимоий тадбирларни ташкил қилишнинг янги қоидаларини эълон қилди.
Жумладан, тўй ва бошқа йиғинларга максимал 10 киши қатнашишига йўлга қўйилган ва улар энг яқин қариндошлар бўлиши керак. Қоидалар хусусий уйларда ҳам, меҳмонхона ва банкет залларида ҳам ўтказиладиган тадбирларга тааллуқли бўлиб, 2021 йилнинг 27 январидан кучга киради.
Islam.ru маълумотларига кўра, аввалроқ қўмита ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш шаҳобчалари учун янги қоидаларни эълон қилганди. Хусусан, столлар орасидаги хавфсиз масофа икки метрдан уч метргача оширилиши керак. Бундан ташқари, бир столда меҳмонларнинг рухсат этилган сони ресторанларда 10 дан еттитагача, кафеларда тўрттагача камаяди.
Gulf News хабарига кўра, сўнгги ҳафталарда COVID-19 инфекция юқиш ҳолатлари сони сезиларли даражада ошган: 2020 йилнинг декабрьойи охирида кунига ўртача мингга яқин инфекция юқиш ҳолатлари қайд этилган бўлса, сўнгги 11 кун ичида ҳар куни 3,500 га яқин ҳолат аниқланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Учган идишда сув ичиш (суннатдаги мўъжиза)

23.09.2024   4779   1 min.
Учган идишда сув ичиш (суннатдаги мўъжиза)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учган идишдан ичимлик ичишдан ва ичимликка пуфлашдан қайтардилар” (Имом Абу Довуд ривояти).

Синиқ пиёлада сув ичиш макруҳ саналади. Имом Таҳовий раҳматуллоҳи алайҳ бундай ёзади: “Ҳадисдаги синиқ идишдан сув ичишдан қайтарилишининг сабаби – синиқ жойда тўпланиб қолувчи кирнинг инсон танасига кирмаслигини олдини олиш”.

Синган ёки дарз кетган идишларнинг ёриқларида турли бактерия ва микроблар тўпланади. Ана шундай бактериялардан бири – Протей (Proteus) чиритувчи бактериялар гуруҳига мансуб бўлиб, идишлардаги ёриқ ва синиқларда тўпланиб шу ердан инсон организмига киради. Натижада гастрит ҳамда ошқозон-ичак касалликлари юзага келади.

Қолаверса, синган идишларнинг бўёқларидаги кадмий, кобальт металлари заҳарли модда саналади. Агар эмалланган идишларнинг сири кўчса, овқат билан реакцияга киришиб, оксидлана бошлайди. Улар овқат ёки сувга қўшилиб, организмни секин-аста заҳарлайди.

Даврон НУРМУҲАММАД