Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Октябр, 2024   |   02 Рабиъус сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:06
Қуёш
06:24
Пешин
12:16
Аср
16:13
Шом
18:01
Хуфтон
19:14
Bismillah
05 Октябр, 2024, 02 Рабиъус сони, 1446

Дубайда тўйга энг кўпи билан 10 киши таклиф қилинишига рухсат берилди

27.01.2021   1354   1 min.
Дубайда тўйга энг кўпи билан 10 киши таклиф қилинишига рухсат берилди

Дубайнинг инқироз ва фалокатларни бошқариш бўйича Олий қўмитаси COVID-19 инфекция юқишлари сонининг кўпайиши шароитида тўй, зиёфат ва ижтимоий тадбирларни ташкил қилишнинг янги қоидаларини эълон қилди.
Жумладан, тўй ва бошқа йиғинларга максимал 10 киши қатнашишига йўлга қўйилган ва улар энг яқин қариндошлар бўлиши керак. Қоидалар хусусий уйларда ҳам, меҳмонхона ва банкет залларида ҳам ўтказиладиган тадбирларга тааллуқли бўлиб, 2021 йилнинг 27 январидан кучга киради.
Islam.ru маълумотларига кўра, аввалроқ қўмита ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш шаҳобчалари учун янги қоидаларни эълон қилганди. Хусусан, столлар орасидаги хавфсиз масофа икки метрдан уч метргача оширилиши керак. Бундан ташқари, бир столда меҳмонларнинг рухсат этилган сони ресторанларда 10 дан еттитагача, кафеларда тўрттагача камаяди.
Gulf News хабарига кўра, сўнгги ҳафталарда COVID-19 инфекция юқиш ҳолатлари сони сезиларли даражада ошган: 2020 йилнинг декабрьойи охирида кунига ўртача мингга яқин инфекция юқиш ҳолатлари қайд этилган бўлса, сўнгги 11 кун ичида ҳар куни 3,500 га яқин ҳолат аниқланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Гуноҳлар “вируси”дан сақланиш

23.09.2024   2016   1 min.
Гуноҳлар “вируси”дан сақланиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Кундалик ҳаётимиз давомидаги турмуш тарзимиз кўп томонлама инъикосга эгадир. Гўёки параллел олам каби бир оламдаги ҳодисалар иккинчисига монанд тушади. Инчунун, турли бактериялар туфайли касалликка чалинган одам унинг муолажасини қилгани каби гуноҳлар гирдобига илашиб қолган инсон ҳам маънавий муолажалар олиши лозим бўлади.

Жасадимиздаги касалликлар охир-оқибат бизни ҳалок қилгани каби гуноҳлар ҳам ҳалок этади. Энг эътиборлиси шундаки иккаласининг ҳам ҳалок бўлишининг якуний нуқтаси қалбга бориб тақалади.

Дарвоқе қалб араб тилида бўлиб бўлиб, инсоннинг чап кўкрак қисмида жойлашган юрак аъзоси ҳам арабларда қалб дейилади. Бизда агарчи иккаласи айро қўлланилса ҳам, демак умуман олганда бир экан.

Касалликлар атроф-муҳит ифлослиги ёки ички аъзолар туфайли бўлгани каби инсон маънавиятига ҳам икки омил таъсир қилади. Бунда ҳам эътиборлиси шуки, ҳар иккаласида ҳам Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган бандаларини ҳар қандай ҳолатда ҳам сақлаб қолади.

Касалликларнинг энг яхши муолажаси покликдир. Гуноҳдан пок юрган инсоннинг қалби мусаффо бўлади. Бироқ бу имконият фақат пайғамбарларгагина берилган. Унда биз нима қилмоғимиз керак?

Аввало нафсни тийиш керак! Кейин истиғфор айтиш, тавба қилиш, намоз ўқиш ва покликка қатъий риоя этиш лозим.

Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ,

Асака туманидаги “Муҳаммадсолиҳ ҳожи” жоме масжиди ходими.

Мақолалар