Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти бош отинойиси Тамара Дўсимбетовага падари бузрукворининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳум отахонни Ўз мағфиратига олсин! Ғариқи раҳмат, шоистаи жаннат, охиратларини обод қилсин! Барча яқинларига сабру жамил ато айлаб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари, ўқитувчи-мударрислари ва отинойилар номидан марҳум отахоннинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг тафтидандир", деганлар.
Шундай экан, жазирама иссиқ кунларда кўпроқ "Аллоҳумма, ажирний минан-наар" (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин) деб дуо қилишни унутманг!