Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Май, 2025   |   23 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:22
Қуёш
04:59
Пешин
12:25
Аср
17:28
Шом
19:44
Хуфтон
21:15
Bismillah
21 Май, 2025, 23 Зулқаъда, 1446

“Bukhara City”да “Бухоро маданияти ва тарихи музейи” тарихий обидаларимиз меъморий шаклида қурилади

08.01.2021   1959   1 min.
“Bukhara City”да “Бухоро маданияти ва тарихи музейи” тарихий обидаларимиз меъморий шаклида қурилади

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, “Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказида қад ростлаши кутилаётган иншоот — қадимий Шарқона усулда гумбазсимон қилиб қурилган, яъни, юртимизда мавжуд тарихий обидаларимиз кўринишидаги уч-тўрт қаватли музейдир.

Ундан шунингдек, 6 та экспозициядан иборат Бухоро тарихи, табиати ҳамда тасвирий санъатини ўзида акс эттирган 125 мингга яқин экспонат ўрин олиши кўзда тутилган. Лойиҳага биноан, музей биносидан анжуманлар зали, фонд захира хоналари, фитобар, офислар ҳамда кутиш зали ташкил этилади.

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ким тақво қилса...

13.05.2025   7166   1 min.
Ким тақво қилса...

Аллоҳ таоло айтади: «Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. У Зот унинг ишида осонлик қилиб берур. Унинг гуноҳларини кечирур ва ажрини буюк қилиб берур» (Талоқ сураси, 2-5-оятлар).