1. “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” деб айтиш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Агар Сизни шайтон томонидан васваса тутмоқчи бўлса, у ҳолда Аллоҳдан паноҳ сўранг! Зеро, У Эшитувчи ва Билувчи (зот)дир” (Фуссилат сураси, 36-оят).
- Аллоҳдан паноҳ сўраш (“Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм”).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангизга шайтон келиб: “Уни ким яратди?”, “Буни ким яратди?” деб савол беради, ҳатто, «Раббингни ким яратди?» дейишгача боради. Ана шунда у Аллоҳдан паноҳ сўрасин ва (фикрига) барҳам берсин», дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
- “Аманна биллаҳи ва биросулиҳ” деб айтиш.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг фикрига васваса келса “Аманна биллаҳи ва биросулиҳ”, деб уч марта айтсин. Шунда ундан васваса кетади», дедилар (Имом Ибн Сунний ривояти).
- Уч марта туфлаш.
Усмон ибн Абул Осий розияллоҳу анҳу айтадилар: «“Ё Расулуллоҳ, шайтон мен билан намозим ва қироатим орасида халақит қилиб, чалкаштириб юборяпти”.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ана шу шайтондир. У “Хинзаб”, дейилади. Агар сен уни ҳис қилсанг, Аллоҳ номи ила ундан паноҳ тила ва чап томонингга уч марта туфлаб қўй”, дедилар. Мен у зотнинг айтганларини қилган эдим, Аллоҳ таоло мендан уни кетказди» (Имом Муслим ривояти).
- “Ҳувал аввалу вал ахиру ваз зоҳиру вал батину ва ҳува бикулли шайъин ъалийм” деб айтиш.
Абу Зумайл розияллоҳу анҳу айтадилар: «Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга: “Қалбимда ниманидир ҳис қиляпман”, дедим. У зот: “Нима у?” дедилар. “Аллоҳга қасамки, уни бирор кишига айтмайман”, дедим. У зот: “Бирор шак бўляптими?” деб кулдилар. Сўнг: “Бирор киши шак-шубҳадан омонда бўлмаган. Ҳатто, Аллоҳ таоло: “Агар Сизга нозил этган нарса хусусида шубҳа қилсангиз...” (Юнус сураси, 94-оят) оятини нозил қилган. Нафсингда бирор нарса топсанг: “Ҳувал аввалу вал ахиру ваз зоҳиру вал батину ва ҳува бикулли шайьин ъалийм” (У аввал ва охирдир, У зоҳир ва ботиндир. У ҳар бир нарсани билувчидир”), деб айт”, дедилар»(Имом Абу Довуд ривояти).
- “Лаа илаҳа иллаллоҳ” деб айтиш.
Намоз, таҳорат ва шуларга ўхшаш нарсада васвасага тушган киши: “Лаа илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиши мустаҳабдир. Шунда шайтон узоқлашади.
Даврон НУРМУҲАММАД
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аллоҳ таоло айтади: «Куфр келтирганларга, то Аллоҳнинг ваъдаси келгунича, қилмишлари сабабли мудом ларзага солувчи мусибатлар етар ёки уларнинг диёрлари яқинига тушиб турар. Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас» (Раъд сураси, 31 - оят).
Шарҳ: «Куфр келтирганларга, то Аллоҳнинг ваъдаси келгунича, қилмишлари сабабли мудом ларзага солувчи мусибатлар етар...».
Яъни, Аллоҳнинг ваъдаси - қиёмат келгунча уларнинг эс-ҳушини жойига келтирувчи мусибатлар бошларига тушиб туради. Бу мусибатлар уларнинг қилган ишлари туфайли тушади.
«...ёки уларнинг диёрлари яқинига тушиб турар».
Ёки ўша мазкур эс-ҳушни жойига келтирувчи мусибатлар дунёнинг бошқа жойларига тушади. Ўша кофир ва осий бандалар яшаётган диёрларга яқин жойларга тушади. Токи улар ўша мусибатларни кўриб, ваъз-насиҳат олиб, ўзларига келсинлар ва иймон келтирсинлар.
«Тафсири Ҳилол» китобидан