Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари ташкилий тузилмаси штатлари доирасида ҳокимнинг зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Uznews.uz хбарига кўра, шунингдек, мазкур ҳужжат билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг амалдаги ўринбосарлари сони доирасида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича раис ўринбосари лавозими ҳам жорий этилади.
Белгиланишича, ушбу ҳужжат лойиҳаси амалга оширилганда:
– Қўмита ташкилий тузилмасида 2020 йилда режали қисқартирилиши кутилаётган штат бирликлари ҳисобидан 9 та штат бирлигидан иборат алоҳида департамент ташкил этилади;
– Қўмита раисининг зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича ўринбосари ва департаментнинг асосий иш жойи “Ипак йўли офиси” унитар корхонасининг Самарқанд шаҳридаги биносида жойлаштирилади;
– Қўмита маблағлари ҳисобидан хизмат автомобилини сотиб олиш ва бюджет маблағлари ҳисобидан “Ипак йўли офиси” унитар корхонасининг биносини таъмирлаш учун маблағ ажратилади;
– ҳар ҳафтада Бухоро вилоятида хизмат сафарида бўлишини инобатга олиб, Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан Бухоро шаҳрида тегишли хизмат шароитлари ташкил этилади;
– Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳокимининг зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозимига фақат хорижий экспертлар номзоди кўриб чиқилади;
– маслаҳатчининг ойлик маоши у билан тузилган шартномага мувофиқ белгиланади;
– Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари томонидан маслаҳатчи учун яшаш жойи ажратилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллигида вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов раҳбарликларида вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятда фаолият кўрсатаётган масжидлар мутаваллилари учун йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда вилоят Адлия бошқармаси мутахассиси З.Ахмедходжаева, Янги Наманган тумани кадастр бўлими бошлиғи О.Усманов, нотариус А.Артиқовлар иштирок этдилар.
Унда нотиқлар томонидан мутавалли масжид имом-хатибининг хўжалик ишлари бўйича ёрдамчиси, масжидларнинг иқтисодий фаолиятини яхшилаш, ходимларнинг ойлик иш хақи билан таъминлаш, қурилиш-таъмирлаш ишларини белгиланган тартиб ва меъёрларга риоя қилган ҳолда амалга ошириш, масжид мулкини иқтисод қилиш мақсадида гелеоколлекторлар ўрнатиш, мавжуд қозонхоналарни хавфсиз ҳудудларга олиб чиқиш, иш юритиш номенклатурасига, ички меҳнат тартиб қоидаларига ва муомала маданиятига риоя қилиш, масжидларнинг тозалик ва ободонлаштириш ишларига масъул эканини айтиб ўтилди.
Масжидларнинг таъсис хужжатлари, иш ҳақларини меъёрлаштириш, янги ходим ишга қабул қилинганда Адлия бошқармасини онлайн хабардор қилиш, масжидлардаги мавжуд “текширишларни рўйхатга олиш китоби”ни юритиш тартиби юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Йиғилиш давомида масжидларнинг қўшимча ер майдонларини қонунийлаштириш, кадастр ҳужжатини расмийлаштириш тартиб-қоидалари ва ҳуқуқий оқибатлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Йиғилиш давомида қатнашчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати