Янги Зеландиянинг Мэсси университети томонидан ҳар йили йилнинг энг кучли иқтибос ва баёнотлари аниқланади.
2020 йилдаги энг кучли баёнот учун мукофот янги зеландиялик мусулмон аёл Сара Абдулфаттоҳга топширилди. Саранинг отаси Қосим Абдулфаттоҳ 2019 йил март ойида Крайстчерч шаҳридаги “Нур” масжидида исломофоб Брентон Таррант томонидан амалга оширилган террорчилик ҳаракатлари қурбони бўлган. 2020 йил бўлиб ўтган судда Сара ҳам қатнашди ва сўз берилганда йиғлаб юборди. Сара сўзлаётган вақтда ҳис-туйғуга берилиб, қотилга: "Билингки, бу кўз ёшлар сиз учун эмас", деган.
Ҳаяжонга тўла бу сўзлар оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўплаб инсонлар Сарага ҳамдардлик билдирди. Мусулмон аёл нуфузли танловда ўзи билмаган ҳолда ғолиб чиққанига ҳайрон бўлиб: "Суд жараёнида иштирок этиш ва сўзга чиқиш мен учун қийин ишлардан бири эди", дея таъкидлаган.
azon.uz
#kun_hikmati
Шайх Муҳаммад Сиддиқ ибн Ҳасан Қиннавжий илмнинг лаззати ҳақида қуйидаги сўзларни айтган:
"Шуни билингки, бир нарсанинг шарафи ё айни ўзида бўлади ёки унинг натижасида келиб чиқади. Илмда эса бу икки ҳолатдаги шараф ҳам мавжуд. Чунки илмнинг айнан ўзи лаззатли, шунинг учун ҳам унинг ўзи талаб қилинади ва яна унинг натижаси ҳам шириндир. Айни шу натижа учун ҳам илм ўрганилиши мумкин".
#ilm #lazzat #izlanish
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати