Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Июл, 2025   |   30 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:35
Қуёш
05:12
Пешин
12:35
Аср
17:36
Шом
19:51
Хуфтон
21:20
Bismillah
25 Июл, 2025, 30 Муҳаррам, 1447

Ўзбекистон Алишер Навоийнинг Ҳиротдаги мақбарасини таъмирлашда Афғонистонга кўмаклашади

21.12.2020   1570   2 min.
Ўзбекистон Алишер Навоийнинг Ҳиротдаги мақбарасини таъмирлашда Афғонистонга кўмаклашади

Аввал хабар қилинганидек, жорий йил 14-16 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Абдуғаппор Қирғизбоев раҳбарлигидаги делегациянинг Афғонистон Ислом Республикасига сафари амалга оширилиб, афғон матбуотида ушбу воқе тафсилотларига бағишланган мақолалар чоп этилди, деб хабар бермоқда hordiq.uz.
Хусусан, “Bakhtar News” ахборот агентлигининг интернет саҳифасида Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида маданий алоқаларни янада ривожлантириш бўйича икки томонлама амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга бағишланган мақолада айтилишича, Афғонистон ахборот ва маданият вазири вазифасини бажарувчи Тоҳир Зуҳайр Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев билан биргаликда Қобулдаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур боғ-музейига ташрифбуюрган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси ўзаро маданий алоқаларни ривожлантириш ва Алишер Навоий мақбарасини таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида Ҳирот шаҳрида бўлган.
Ўзбекистон делегацияси раҳбари мамлакатимиз Алишер Навоий мақбарасини таъмирлаш ва унинг атрофини ободонлаштириш бўйича Афғонистоннинг мутасадди ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган. Шу ўринда 2021 йил Алишер Навоийнинг 580 йиллик юбилейи Ўзбекистонда кенг миқёсда нишонланиши маълум қилинган.
Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Афғонистондаги тинчлик жараёнини ҳамда мамлакатда барқарор тинчлик ўрнатиш бўйича барча олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаши билдирилган.
Ўз навбатида, Афғонистон ахборот ва маданият вазири вазифасини бажарувчи Тоҳир Зуҳайр Ўзбекистоннинг ушбу жараёнлардаги муҳим ролини таъкидлаб, Афғонистон халқи ва ҳукумати Ўзбекистон билан барча соҳаларда, жумладан маданий соҳада ҳамкорлик алоқаларини кун сайин кенгайиб боришидан манфаатдор эканини билдирди”, – дейилади мақолада.
Шунингдек, мақолада Афғонистон тарихий обидаларни қайта тиклаш, хусусан, Ислом даври обидаларини таъмирлашда Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдиргани ҳам таъкидланган.
Афғонистонда инглиз тилида босиладиган «Daily Outlook Afghanistan» газетасида чоп этилган бошқа бир хабарда эса Ўзбекистон буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг Ҳиротдаги мақбарасини таъмирлашда Афғонистонга ёрдам бериши айтилади.
“Ўзбекистон делегацияси аъзолари Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрига сафари давомида буюк файласуф, шоир ва адиб Алишер Навоий мақбарасини таъмирлашни режалаштирилаётганини таъкидлашди.
Делегациянинг мазкур ташрифи давомида Алишер Навоий қолдирган шоҳ асарлар Афғонистон ва Ўзбекистон халқларининг муштарак маданий мероси экани ва бу мерос икки давлатни бир-бири билан боғлаб турувчи кўприклигига алоҳида урғу берилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Жума куни бомдоддан олдин ўқиладиган дуо

18.02.2025   81468   1 min.
Жума куни бомдоддан олдин ўқиладиган дуо

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни эрталабки намоздан олдин:

أَسْتَغْفِرُاللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

"Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар (Ибн Сунний ривоятлари).

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатига эга бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унга истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан.