— Фолбинга борган одамнинг никоҳи бекор бўлади-ми?
— Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ: “Ким: “Мен ўғирланган нарсаларни биламан ва жин менга хабар берган нарсаларнинг хабарини бераман” деса, кофир бўлади”, деган. (Роддул мухтор). Буларнинг қаторига ғайбдан башорат берувчи мунажжим ва кафт, тош ва бошқа нарсаларга қараб фол очувчилар ҳам киради.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Ҳаммод ибн Ақтаъ раҳимаҳуллоҳ: “Қалблар — идишлардир. Иймонга тўла қалбнинг аломати барча мусулмонларга нисбатан шафқатли бўлиш, уларнинг қайғу-ташвишлари билан яшаш ҳамда уларга манфаат ва яхшилик олиб келадиган ишларда кўмакдош бўлишдир. Нифоққа тўла қалбнинг аломати эса адоват, нафрат, алдов ва ҳасаддир", деди.
Ибн Асокир раҳимаҳуллоҳнинг "Тарихи Димашқ" асаридан