Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ISESCO) бош директори Салим бин Муҳаммад Малик Озарбайжонга ташрифи чоғида Шуша шаҳрини “Ислом оламининг маданий пойтахти” деб эълон қилди.
Салим бин Муҳаммад Малик Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода билан ҳам учрашиб, Озарбайжонда ташкилотнинг минтақавий ваколатхонаси очилишини айтди.
Кеча, 13 май куни Мадина шаҳрига эсон-омон етиб келган зиёратчиларимизнинг илк гуруҳларини Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, “Ҳаж – 2025” ишчи гуруҳи вакиллари, мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташеси Шуҳрат Амоний ва бошқа мутасаддилар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди.
Шунингдек, ҳамюртларимиз муҳташам “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар ва ҳадялар улашилиб, гуллар ила икром қилинди.
Айни дамда зиёратчиларимиз меҳмонхоналарга жойлашиб бўлганидан сўнг ихлосу имон билан ибодатларни адо этиш, хусусан, Масжиду Набавий ва Равзаи муборакни зиёрат қилишга, яқинлари томонидан илтимос қилинган саломларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказишга ошиқмоқдалар.
Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айласин, Равзаи шариф зиёратини барчамизга насиб этсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати