Яқинда Тошкент вилоятининг Паркент туманида бешбурчак услубида қурилаётган “Одил ота” масжиди ҳақида хабар берган эдик. Унумдор ерлари ва сўлим табиатига эга ушбу туманда яна иккита масжид аҳоли талабларидан келиб чиқиб, қулай жойга кўчирилиб қурилмоқда.
“Файзуллахонбой” масжиди. Чанги қишлоғидаги ушбу намозгоҳ аввалги жойлашган ўрнидан 500 метр масофада, қабристонга яқин ерда саккизбурчак услубида қурилмоқда. Маҳаллий ҳокимлик томонидан ажратилган 30 сотих ер майдонида 1200 ўринлик кенг масжид ва бошқа маъмурий бинолар ўрин олади. Бу жойда хонақоҳ деразаларидан ташқарига разм солган киши Мусаввир Зотнинг гўзал ижоди - сервиқор тоғлар этакларига ястанган ажойиб табиат манзараларининг гувоҳи бўлади.
Қурилиш учун ташкил этилган карта ҳисоб рақами:
8600 0423 9336 6827
(Шопайзиев Шохаким номига)
Пайнет учун рақам +998-99-878-23-80
Uzmobile GSM
“Кунгай” масжиди. Сўқоқ қишлоғининг йўллари нотекис, юқори қисмида жойлашган ушбу масжид хонадон кўринишида бўлиб, бинолари анча эскирган, таъмирталаб ҳолга келиб қолган эди. Хонақоҳ зах, таҳоратхонада ҳам шароитлар ачинарли ҳолда. Энг асосийси, қишлоқ аҳолиси, кексалар, қолаверса, жаноза ва бошқа маросимлар учун масжидга юқорилаб чиқишнинг ўзи муаммо эди. Туман бош имом-хатиби Мансурхон домла Мансуровнинг саъй-ҳаракатлари эвазига аҳоли ва ҳордиқ масканларига ташриф буюрувчи меҳмонлар учун қулай ерда ажратилган 23 сотих майдонда замонавий масжид барпо этилмоқда. Ертўла қисми билан қўшилганда икки қаватли хонақоҳ 2000 га яқин намозхонни сиғдиради. Бу эса ёзнинг иссиқ ва қишнинг совуқ кунларида ҳам намозхонлар учун қулай шарт-шароит дегани. Ҳозирда бинонинг том қисми ёпилиб, иссиқ пол тизими ва бошқа пардоз ишлари амалга оширилмоқда. Биргина қишлоқ масжиди тимсолидаги янгиланишлар, замон суръатларига мос имкониятларга боқиб, диний соҳадаги ислоҳотларга баҳо бериш мумкин. Барчаси инсонларнинг манфаати, Холиқ ва халқ ризолиги учун. Ҳазрат Навоий айтганларидек:
Нафъинг агар халққа бешакдурур,
балки бу наф ўзингга кўпракдурур.
Орамиздаги фидоий инсонлар, ихлоси ва ҳиммати баланд кишиларнинг заҳматлари воситасида давом этмоқда бу ишлар.Қурилиш ва ободонлаштириш ишларига ҳиссалари қўшилаётган барчадан Аллоҳ таоло рози бўлсин.
Paynet 99 822 24 85
Uzcard: 8600 0423 9146 9144
Odilov Azimiddin
Murojaat uchun: ?99) 822 82 17
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ражаб ойида истиғфор айтишни кўпайтиринг. Чунки бу ойнинг ҳар бир соатида дўзахдан озодлик бор” (Дайламий ривояти. Ал-Фирдавс (81/1. 247).
أَسْتَغْفِرُ اللهَ
Ўқилиши: “Астағфируллоҳ”.
أَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ
Ўқилиши: “Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ”.
أَستغفِرُ اللهَ الَّذي لا إلَهَ إلَّا هو الحيُّ القيُّومُ وأَتوبُ إليه
Ўқилиши: “Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳайюл қаййум ва атуубу илайҳи”.
رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ
Ўқилиши: “Роббиғфир лий ва туб ъалаййа иннака антат тавваабур роҳийм”.
سُبْحَانَكَ وَبِحَمْدِكَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ
Ўқилиши: “Субҳаанака ва биҳамдика астағфирука ва атуубу илайк”.
سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ
Ўқилиши: “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илаҳа иллаа анта астағфирука ва атуубу илайк”.
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
Ўқилиши: “Аллоҳумма иннака афуввун кариймун туҳиббул афва фаъфу ъанний”.
أَللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي
Ўқилиши: “Аллоҳумма мағфиротука авсаъу мин зунуубий ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий”.
أسْتغفرالله ربي من كلّ ذنبٍ وأتوبُ إليه
Ўқилиши: “Астағфируллоҳа Роббий мин кулли занбин ва атуубу илайҳ”.
Даврон НУРМУҲАММАД